YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:36
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 15
MEXMON 15
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2013 » Июль » 28 » Ўзбекистон бўйлаб зиёрат: қаерга борамиз ва қанча пул керак?
01:25
Ўзбекистон бўйлаб зиёрат: қаерга борамиз ва қанча пул керак?

Манбаларга кўра, республикамиздаги аксарият жой номлари энг камида 3 минг йиллик тарихга эга. Уларнинг мўъжизакор қудрати, салобати ҳамда сирлилиги ҳар қандай кишини ҳайратга солади. Агар тарихий масканлар, муқаддас қадамжолар зиёратига боришни ният қилган бўлсангиз, қуйидаги айрим муҳим тавсиялар сизга асқотиши мумкин.

МАҚСАД НИМА?
Азалдан, зиёратгоҳлар бир томондан, азиз авлиёларнинг руҳи ва хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун зиёрат қилинса, иккинчи томондан, ҳар бир инсон ўз эзгу орзу-истаклари рўёбга чиқишига умид қилиб ташриф буюрилган. Муқаддас жойларни зиёрат қилиш одамларни инсофли-диёнатли бўлишга, ўзидан фақат яхшилик қолдириш сингари хайрли ишларга чорлаш билан бирга асрлар мобайнида ўзига хос маънавий тарбия вазифасини ҳам бажариб келган.
Зиёратгоҳлар олдидан ўтиш ахлоқ-одоби тўғрисида "Алпомиш” достонида қуйидаги таъриф келтирилади: "Вақт-бевақт киши бир мозорнинг қабатидан ўтса, чап оёғини узангидан чиқариб, мозордаги одамларнинг ҳақига дуо қилиб ўтса, бул ҳам сахий, агар ким мозордан ўтганда, чап оёғини узангидан чиқармай, мозоротнинг ҳақига дуо қилмай ўтса, бул ҳам бахил экан”.
Яна қайд этиш керакки, зиёратгоҳга келаётган ҳар бир киши дастлаб ўзининг устки кийим-бошига эътибор берган. Аввало, бу борада бош кийимсиз зиёратгоҳга борилмаслигини таъкидлаш ўринлидир.

БУХОРО


Уч минг йилдан зиёд тарихга эга Бухоро жаҳон тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган шаҳарлардан бири. Истиқлол йилларида Масжиди Калон, Чорбакр, Арк қалъаси каби қатор осори-атиқалар таъмирланиб, асл қиёфасига келтирилди. Айниқса, Бухоро маданий маркази бунёдкорлик ишлари доирасида алоҳида ўрин эгаллайди. Президентимиз ташаббуси ва ғояси асосида барпо этилган 107 гектардан иборат маданий марказда йирик иншоотлар – 700 ўринли вилоят мусиқали драма театри, 2000 томошабинга мўлжалланган амфитеатр, улар ўртасида эса "Кўҳна ва боқий Бухоро” монументи жойлашган. Худди шу ерда Бухоронинг кўҳналигидан дарак берувчи меъморий ёдгорликлари – Мағоки Атторий, Исмоил Сомоний, Чорбакр, Минораи Калон, Арк қалъаси, Лабиҳовуз, Чорминор, Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси ва бошқа қатор обидалар тасвири тошда муҳрланган.

Диққатга сазовор жойлари:
Арк қароргоҳи, Лаби ҳовуз мажмуаси, Минораи калон, Етти пир (Ромитан, Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон ва Когон туманларида жойлашган) зиёратгоҳлари, шунингдек, Бухоро шаҳри яқинидаги Моҳи Хоса мавзесида жойлашган Ситораи Моҳи Хоса, Бухоро амири Саййид Олимхон саройи.

ТОШКЕНТ – БУХОРО
Темир йўл – "Шарқ” тез юрар поезди қатнови ҳар куни соат 08.30 да (жой турига қараб чипта нархи: 37289 сўмдан 118584 сўмгача), 6 соатда етиб боради;
ҳар куни соат 22.55 (жой турига қараб чипта нархи: 23578 сўмдан 82069 сўмгача)да, 10 соатда етиб боради.
Самолёт – ҳафтанинг 5 кунида турли рейслар (эрталаб 07.30, кундузи 12.10, кеч 19.10), чипта нархи 127 000 сўм. 45 дақиқада етиб боради.
Енгил машина – йўлкира: 50-55 минг сўм, 5-6 соатда етиб боради.
Автобус – йўлкира: 25-30 минг сўм. 10 соатда етиб боради

БУХОРО - ТОШКЕНТ
Темир йўл – "Шарқ” тез юрар поезди қатнови ҳар куни соат 14. 47 да;
ҳар куни соат 06. 00 да. Мазкур хизматдан фойдаланишда ҳам чипта нархлари ва масофанинг босиб ўтилиш вақти ТОШКЕНТ – БУХОРО йўналишидагидан фарқ қилмайди.
Самолёт – ҳафтанинг 5 кунида турли рейслар (эрталаб 09.55, кундузи 14.35, кеч 21. 35), чипта нархи 127 000 сўм. 30
Енгил машина ва автобус хизматидан фойдаланиш учун йўлкира ҳамда масофанинг босиб ўтилиш вақти ҳам ТОШКЕНТ – БУХОРО йўналишидаги каби.
Масофа: 568 км.

САМАРҚАНД


Ер юзи сайқали, деб эътироф этилган Самарқанд дунёнинг энг жозибадор масканларидан ҳисобланади ва ҳақли равишда ЮНЕСКОнинг "Бутунжаҳон мероси рўйхати”га киритилган. Қулай географик жойлашув, улкан тарихий-маданий мерос, турли миллат ва элатларнинг ўзига хос турмуш тарзи минтақада сайёҳликнинг тез ривожланиши учун мустаҳкам замин яратди. Самарқанд ҳудудида табиий ва антропген??? характердаги 360 дан ортиқ тарихий, маданий ва миллий меъморчилик ёдгорликлари сақланиб қолган.

Диққатга сазовор жойлари:
Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи, Чорчинор зиёратгоҳи, Довуд алайҳиссалом зиёратгоҳи, Имом Мотуридий мақбараси, Абдураҳмон Ад-Даромий зиёратгоҳи, Талаб ота зиёратгоҳи, Имом Фахриддин Розий Ҳазратлари зиёратгоҳи, Хожа Аҳрор мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Бибихоним жомеъ масжиди, Шоҳи-зинда ансамбли, Ҳазрати Хизр масжиди, Хўжа Дониёр мақбараси, Нодир Девонбеги мадрасаси, Регистон мажмуаси, Улуғбек расадхонаси ёдгорлик тарихий музейи, Садриддин Айний ёдгорлик уй-музейи.

ТОШКЕНТ – САМАРҚАНД
Темир йўл – "Афросиёб” тез юрар поезди қатнови ҳар куни соат 08.00 да. Жой турига қараб чипта нархи: 51 097 сўмдан 98 117 сўмгача. 2 соатда етиб боради;
Маълумот ўрнида: ҳар куни 08.30 да қатнови амалга ошириладиган Бухоро йўналишидаги "Шарқ” тезюрар поезд хизматидан ҳам фойдаланиш мумкин. Чипта нархи: 26519 сўмдан 84511 сўмгача.
Самолёт – ҳар куни турли рейсларда, чипта нархи 44 000 сўм.
Енгил машина – йўлкира: 25-30 минг сўм, 3,5-4 соатда етиб боради.

САМАРҚАНД – ТОШКЕНТ
Темир йўл – "Афросиёб” тез юрар поезди қатнови ҳар куни соат 19.10 да.
Тезюрар поезднинг чипта нархи ва босиб ўтиладиган масофа вақти, шунингдек, самолёт, енгил машина хизматидан фойдаланиш ҳам ТОШКЕНТ – САМАРҚАНД йўналишидагидан фарқ қилмайди.
Масофаси:300 км.

ХОРАЗМ



Хоразмнинг бой кўп қиррали тарихи қадим замонлардан буён хорижий ва юртдош олимларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келади. Вилоят ҳудудида кўплаб тарихий ёдгорликлар мавжуд. Айниқса, Хива шаҳридаги меъморий обидалар дунё аҳлининг эътиборини тортиб келмоқда. Бу ерда Арк, Калтаминор, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Дишанқалъа ёдгорликлари алоҳида ажралиб туради. Хивадаги Ичанқаъла ёдгорлик мажмуи эса ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шарқ дурдонаси бўлган қадимий Хива шаҳрининг 2500 йиллиги 1997 йилда халқаро миқёсда кенг нишонланган.

ТОШКЕНТ – УРГАНЧ
(Эслатма: Тошкентдан Хивагача тўғридан-тўғри темир йўл ва ҳаво қатнови ҳам йўлга қўйилмаган. Урганчдан Хивагача (20 км) йўлкира: 5000 сўм)
Темир йўл – ҳафтанинг чоршанба, жума ва якшанба кунлари соат 19.30 да. Жой турига қараб чипта нархи: 60182 сўмдан 169422 сўмгача. 18 соатда етиб боради.
Самолёт – ҳафтанинг ҳар куни турли рейсларда чипта нархи: 200 143 сўм. Самолёт турига қараб 1,5-2,5 соатда етиб боради.
Енгил машина – йўлкира: 100-120 минг сўм. 14-15 соатда етиб боради.
Автобус – йўлкира: 50 минг сўм. 20 соатда етиб боради.

УРГАНЧ - ТОШКЕНТ
темир йўл - ҳафтанинг сешанба, жума ва якшанба кунлари соат 10.25 да. Темир йўл хизматидан фойдаланишда чипта нархи ва боисб ўтиладиган масофа вақти ҳамда самолёт, енгил машина, автобусда қатновни амалга ошириш ТОШКЕНТ—УРГАНЧ йўналишидаги каби.
Масофаси:1050 км.

ФАРҒОНА



Фарғона водийсидаги Қува, Марғилон, Риштон ҳамда Қўқон қадимий шаҳарларида мавжуд масжид ва мадрасалар асосан муқаддас мозорлар асосида бунёд этилган. Фарғона вилоятидаги мавжуд меъморий обидалар ичида муқаддас зиёратгоҳлар билан боғлиқ ёдгорликлар, масалан, Даҳмайи шоҳон, Модарихон, Биби Убайда, Пошшо пирим, Бистом бува, Хўжа Муъоз, Мўйи муборак, Пури Сиддиқ зиёратгоҳи, Шоҳимардондаги Ҳазрат Али мозори, Тошкелин (Риштон тумани), Қиз мозор (Марғилон шаҳри), Чилдухтарон (Олтиариқ тумани) "Шоҳ Толиб”, "Тўнга ота” (Олтиариқ тумани), "Хўжа Илғор” (Риштон тумани), "Яланғоч ота”, "Садкак ота” (Фарғона тумани) алоҳида ўрин тутади.

ТОШКЕНТ – ФАРҒОНА
(Эслатма: Тошкентдан Фарғонагача тўғридан-тўғри темир йўл транспорти йўлга қўйилмаган.)
Самолёт - ҳафтанинг 6 куни турли рейсларда чипта нархи 107000 сўм. 55 дақиқада етиб боради.
Енгил машина - йўлкира: 25-30 минг сўм. 4 соатда етиб боради.

ФАРҒОНА—ТОШКЕНТ йўналишида ҳам қатновни амалга ошириш худди ТОШКЕНТ—ФАРҒОНАдаги каби йўлга қўйилган.
Масофаси: 419 км.

ТОШКЕНТ

Бу заминдан етишиб чиққан Қаффол Шоший, Шайх Хованд Тоҳур (Шайхонтоҳур), Шайх Зайниддин бобо, Хўжа Аламбардор, Иброҳим ота, Қўйлиқ ота каби азиз-авлиёлар, уламолар, Бадриддин Чочий, Зайниддин Восифий, Шарофиддин ибн Юсуф Илоқий, Исҳоқ ибн Иброҳим Шоший, Мирзо Муҳаммад Ҳайдар, Абдулла Авлоний, Мунавварқори, Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Ойбек, Зулфия сингари шоир, ёзувчи ва мутафаккирларнинг номлари ва меросини халқимиз яхши билади. Тошкент меҳмонлари энг аввало, Ўзбекистоннинг бош майдони — Мустақиллик майдонига қадам ранжида қилади. Бу жойдаги Мустақиллик ва Эзгулик монументи, Мотамсаро она ҳайкали, Эзгулик аркаси кабилар халқимизнинг маънавий қиёфасини ўзида акс эттирган.
Агар Хоразм, Бухоро, Самарқанддан пойтахтга отланмоқчи бўлсангиз, сарф-харажатлару босиб ўтиладиган масофалар ҳақида юқорида тақдим этилган маълумотлар сизга асқотиши мумкин.

Эслатма: кўрсатилган барча нархлар ўзгариб туриши мумкин.


Сарвар САФАРОВ тайёрлади


Категория: QIZIQARLI | Просмотров: 2366 | Добавил: JAMSHID | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 9
9 ABDULAZIZ   (2013.08.16 18:14) [MALUMOT]
aaa yaxshi biggrin

8 USplaya   (2013.08.01 12:51) [MALUMOT]
qimmatku samalyot!!! dry cool

7 BeYaZ_GuLum   (2013.07.31 12:29) [MALUMOT]
Xm rahmat

6 Sonya   (2013.07.29 00:50) [MALUMOT]
7pirlar makoni buxoroga borila smile

5 shoxruxbey_347   (2013.07.28 18:43) [MALUMOT]
Хивага гагла..кидрб! Пушмон атмисила..

4 Jasur_uz   (2013.07.28 15:48) [MALUMOT]
nalumot juda ko'p va zo'r ekan raxmat! hands

3 Habibiy1213   (2013.07.28 08:34) [MALUMOT]
zo'r k.kli
malumotlar

2 MUHABBAT3223   (2013.07.28 06:28) [MALUMOT]
Ха рахмат малумот учун

1 александр8888   (2013.07.28 01:30) [MALUMOT]
Malumot uchun raxmat smile

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Июль 2013  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
    1234567
    891011121314
    15161718192021
    22232425262728
    293031
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz