Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан "Уздунробита” МЧЖ ХКга нисбатан юритилган жиноий иши юзасидан тергов ишлари давом этяпти.
Мазкур жиноий иш доирасида ўтказилган текширувлар давомида катта миқдордаги пул маблағларни ноқонуний йўл билан нақдлаш, жиноий фаолият орқали олинган даромадни қонунийлаштириш, лицензиясиз фаолият юритиш, солиқ тўлашдан бош тортиш ва бошқа қонунчилик талабларининг қўпол бузилишини исботловчи қўшимча фактлар аниқланди.
Юқорида таъкидланган криминал фаолиятни амалга оширишда кўмаклашган бир қатор "яширин” структуралар («Lapescara balamore», «Hayotxon servis plyus», «Asia agro food export», «Agro time group», «Polati qorgon qurilish», «Abdujafar savdo», «West Elektrik qroup», «Abujafar savdo plus», «Elektro Jihoz Nur savdo», «Exad Lancer», «Sib Nosir», «Zolotoy Modern Servis» МЧЖ ва б.
музыкальный поисковик ) аниқланди. Жумладан, 2009-2011 йилллар давомида гўёки бажарлиган ишлар ва хизматлар учун тўлаш баҳонасида бир неча "бир кунлик фирмалар” ҳисоб рақамларига 30,2 миллиард сўм ўтказилган.
Мазкур жиноий иш бўйича олиб борилаётган тергов ишлари давом этгани сайин қонунбузарликлар миқдори ошаяпти.
Ушбу терговнинг олиб борилишига ОАО «Мобильные ТелеСистемы» (МТС) бош офисининг расмий мурожаати таъсир кўрсатди.
Шундай қилиб, 2012 йилнинг 13 июнида ОАО «МТС» президенти А.Дубосков номидан ариза келиб тушди. Унда "компания маблағларни ноқонуний нақдлаштириш ҳамда солиқ тўлашдан бош тортиш каби шубҳали ва ноқонуний тизимга қўшилиб қолган Б.Аҳмедов тегишли тушунтириш бермай, ҳақиқатни аниқлаш ва хатоларни тўғрилашда ҳамкорлик қилиш ўрнига ҳеч қандай тушунтиришларсиз ишга чиқмаяпти ва унинг қаердалиги номаълумлигича қолмоқда” дейилган. Шундан сўнг А.Дубосков "терговни олиб бораётган прокуратура идораларига кучларни бирлаштириб, камчиликларни бартараф этиш ҳамда Б.Аҳмедов қаердалигини аниқлаш борасида кўмаклашиш”ни сўраган.
Менежмент томонидан тергов ва жиддий қонунбузарликларни аниқлашда фаол ҳаракатлар бошланганидан сўнг 2012 йил 25 июнда Бош прокуратурага А.Дубосковнинг навбатдаги аризаси келиб тушди ва хатда "шубҳали молиявий схемаларда ноқонуний фаолият тўғрисидаги маълумотлар” унда шубҳа ўйғотишни бошлагани айтилган. Аввалги хатини эса "компаниянинг ҳужжат алмашинуви тизимидаги техник хато” бўлганини таъкидлаган.
Шу билан бирга, тергов аслида "МТС” ОАЖ ҳақиқатни аниқлаш нияти йўқлиги ва халқаро қидирувга берилган Б.Аҳмедовни яшираётган деган фикрга келишга асос бўла оладиган маълумотларга эга.
Маълумотларга кўра, Б.Аҳмедов, терговдан қочиб Ереван шаҳрига кетган. Арманистон пойтахтидан эса у ерга етиб келган "МТС” ОАЖнинг вице-президенти О.Распопов билан Москва шаҳрига яширинча учиб кетган. Бу эса компания бошқаруви "Уздунробита” ХК нинг бош директори терговда ҳамкорлик қилишини таъминлашда манфаатдор эмаслигини исботлайди.
Терговга кўра, "МТС” ОАЖ топ менежерларнинг бундай позицияси, жиноий иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва Б.Аҳмедовнинг қаердалигини топишда ҳамкорлик қилишдан бош тортиши мумкинлиги нўжоядир ва халқаро компаниянинг халқаро фаолияти шаънига доғ туширади.