Ўзбекистон футбол федарацияси расмий ходимларига яқин манбалардан олинган хабарларга қараганда, Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йилнинг 1 март санасида Тожикистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Бу ҳақда uff.uz хабар бермоқда. Хабарларга кўра, мазкур ўйин дастлабки расмий учрашув мақоми остида ўтади. Орадан тўрт кун ўтиб эса, Миржалол Қосимов шогирдлари пойтахтимизда БАА термасини кутиб олишади. Тожикистонга қарши ўйин тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Ўйин катта эҳтимоллик билан Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.