Главная » 2014»Июль»9 » Ўзбек эстрада вакилларининг Владивостокдаги концертида тартибсизлик содир бўлди
00:19
Ўзбек эстрада вакилларининг Владивостокдаги концертида тартибсизлик содир бўлди
5 июль куни Владивостокда ўзбек эстрада вакилларининг шоу концерт дастури бўлиб ўтди.
VL.ru сайтининг хабар қилишича, концерт давомида мухлислар ўртасида муштлашув содир бўлган. Хабарда ёзилишича, “Божалар” гуруҳининг чиқиши вақтида тартибсизликлар юзага келган ва 5 дақиқа давом этган. Шунга қарамай коцерт давом эттирилган.
Нашрнинг қайд этишича, концертда “Божалар” гуруҳи, “Ҳандалак”, Улуғбек Раҳматуллаев ҳамда интернет юлдузига айланган Жўрабек Жўраев қатнашган.