Бугун эрталаб соат тахминан 10 да Тошкент ҳалқа йўлининг Қўйлиқ буюм бозори ёнидаги қисмида газ баллони ўрнатилган «Нексия» автомобили портлаб кетган.
Портлаш машина ҳаракатланаётган пайтда содир бўлган. Бунинг натижасида «Ваз-2106» автомобили кучли зарарланган, шунингдек, «Матиз» ва «Дамас»га ҳам зарар етган.
Гувоҳларнинг айтишича, «Нексия» ҳайдовчиси касалхонага олиб кетилган.
Портлашдан кейин одам жуда кўп тўплангани учун йўлда ҳаракат деярли тўхтаб қолган. Воқеа жойига етиб келган милиция ходимлари одамларни тарқатиб, ҳаракатга қайта йўлга қўйганлар.