«Билайн-Ўзбекистон» абонентлари томонидан жўнатилаётган SMS’лар сонида 2013 йил якунларига кўра ўзгариш деярли сезилмади. Бу ҳақда компания вакиллари 11 март куни бўлиб ўтган ҳисобот конференциясида маълум қилишди, дея хабар бермоқда Anhor.Uz.
«Билайн-Ўзбекистон» тижорий директори Дмитрий Григорьевнинг сўзларига кўра, компания абонентлари томонидан жўнатилаётган SMS’лар сонида ўзгариш бўлмаган. Қайд этиш жоиз, 2013 йил якунига кўра, WhatsApp ва у каби лаҳзалик хабар алмашиш дастурлари жаҳон мобил алоқа операторлари 32,5 миллиард доллар зарар етказгани ҳақида хабар берилган эди.
Компания вакили SMS’лар кўлами сақланиб қолаётганига асос сифатида Ўзбекистон вилоятларида ҳали смартфонлар кўп ҳам оммалашмаганини кўрсатган. Бундан ташқари, Григорьевнинг сўзларига кўра, одамлар барибир кўпроқ SMS’ларни маъқул кўришмоқда – WhatsApp ёки бошқа шу каби илова-дастур орқали хабар жўнатиш учун интернет керак, SMS учун эса интернет шарт эмас.