Ўрта ёшлардаги киши билан унинг ўғли бўлса керак, 25 ёшлардаги ўғли вагонга чиқиб, жойларига ўтиришди. Поезд жилгандан сўнг йигит қўлини деразадан қўлини чиқарди-да ҳаяжон билан қичқирди:
— Дада, қаранг, дарахтлар орқага кетишяпти!
Отаси жилмайиб қўя қолди.
Йигитнинг ёнида ёшгина эр-хотин ўтиришганди. Улар кап-катта йигитнинг ўзини ёш болаларча тутишидан озгина ҳайратда қолишди.
Бир оздан сўнг йигит яна бақирди:
- Дада, анави кўлларга қаранг! Булутлар ҳам поезд билан бирга кетяпти!
Эр-хотин нафақат, йигитнинг қилиқларидан, балки отасининг ҳам ўзини ҳеч нарса бўлмагандек тутишидан ҳайрон эдилар.
Майингина баҳор ёмғири ёға бошлади. Йигитнинг қўлларига томчилар тушди. У яна ҳайратини яшира олмади:
— Дада, ёмғир! Кўряпсизми, дада?
Эр-хотин ўзларича, йигитнинг отасига ёрдам бермоқчи бўлиб, дедилар:
— Ўғлингизни бирор яхши клиникага олиб бориб кўрсатмайсизми?
Отаси деди:
— Ўзи бугун касалхонадан чиқиб келяпмиз. Бугун ўғлим биринчи бор ёруғ дунёни кўрди…
|