"ВКонтакте” ижтимоий
тармоғини Gala Records
компанияси "Инфинити”
гуруҳи ва қўшиқчи
МакSимнинг қўшиғи
тармоқда пайдо бўлганлиги
сабабли судга берди. Маълумотларга қараганда,
қўшиқчи машҳур тармоқдан
суд орқали 210 минг рубль
ютиб олди.
Ижтимоий тармоқ эгалари
суд қарорини қайта кўриб
чиқишини талаб қилишди,
аммо уларнинг даъвосини
суд қайта кўриб чиқишни
лозим топмади.
Шуни таъкидлаш жоизки,
аввалига даъвогар мазкур
ариза орқали 1,15 млн рубль
жарима солдирмоқчи эди.
Аммо экспертиза
натижасида ушбу мусиқалар
жавобгар томонидан эмас,
сайтга ташриф буюрувчилар
томонидан қўйилганлиги
маълум бўлди. Шу сабабли
суд ҳар бир хуқуқи бузилган
қўшиқ учун 10 минг
рубльдан жарима олишни
лозим топди.
Ижтимоий тармоқ
вакиллари суд хулосасига
фикр билдиришдан бош
тортдилар.