76 ёшлик велосаёҳатчи Ўлжабой Смагулов ғайриоддий йўналишни мўлжаллаб қўйди. У ўзининг икки ғилдираклик ҳаракатланиш воситасида Қарағандадан тўппа тўғри Саудия Арабистони ҳамда Бирлашган Араб Амирликларидаги муқаддас жойларга боришга қарор қилди. Бу одам ўзининг илк велосаёҳатини 2003 йилда Қозоғистондан Туркманистонга амалга оширган эди. Бугунги кунга келиб, у нафақат Қозоғистоннинг барча вилоятлари, балки деярли МДҲнинг барча мамлакатларини айланиб чиқди. Навбатдаги йўналиш узунроқ ва мураккаброқдир. Ўлжабой Смагулов Ашҳабоддан йўлга чиқиб Эрон ва Туркия орқали кетмоқчи. Бироқ БАА ҳукумати шарт қўйди. Чегарадан фақат гуруҳ бўлиб ўтиш мумкин. Шунинг учун ҳозирда Ўлжабой Смагулов "велоҳаж" сафарини амалга оширишни истаган ҳамфикрларни излаш билан оввора. У муқаддас жойларга велосипедда келган биринчи мусулмон бўлиш умидида.
Maqsadi rekord uchun bolsa boriwni hojati yoq manimcha buyerda u kiwining maqsadi nima ekan haj safari qilgan gunlhlarini yuviw unmi yoki Qandaydr rekord uchunmj