Хабарингиз бор, Вадим Абрамов "Астана” бош мураббийлигига тайинланиб улгурмасдан ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра клубдан кетишга мажбур бўлди. Шу муносабат билан Қозоғистоннинг www.sports.kz сайти Абрамовдан қисқача интервью олишга қарор қилди. Қуйида ана шу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.
-Вадим Карленович, бу қандай содир бўлди?
-Қандай бўларди?! Кўриб турганингиздек, шундай содир бўлди...
-Ҳозирда қандай ҳиссиётларни бошдан кечиряпсиз?
-Бу ерга жиддий ишлагани келгандим, вазият эса бундай бўлиб чиқди. Қандай ҳиссиётлар бўлиши мумкин...
-Алам қиляптими?
-Алам қилса, қилмаса, бу – ҳаёт...
-Сиз билан шартнома имзоланмаслиги мумкинлиги ҳақида бирор гап бўлганмиди?
-Йўқ, мен бундай бўлишини кутмагандим.
-Мураббийлик фаолиятингизда шунга ўхшаш ҳолат бўлганмиди?
-Йўқ, биринчи марта шундай бўлиши. Ўйлашимча, бундай воқеалар мураббийлар билан камдан-кам ҳолларда рўй беради.
-Энди нима қиласиз?
-Ислом Тўхтахўжаев билан Ўзбекистонга қайтамиз. У ерда фаолиятимни давом эттираман, деб ўйлайман.