UZPAYNET орқали амалга ошириладиган айрим хизматлар учун тўловларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
25 мартдан бошлаб “UZPAYNET” компанияси куйидаги хизматлар тўловларни қабул қилиш қайта йўлга кўйилганлигини маълум килади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча «Ўзбектелеком» АК филиаллари абонентларидан шаҳар телефон тармоқлари хизматлари учун ҳамда «Ўзбектелеком» АКнинг «Biznesni Rivojlantirish Markazi» филиали абонентларидан “UZONLINE” интернет хизмати учун тўловлар қабул қилиш яна бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 19 мартдан UZPAYNET орқали амалга ошириладиган тўловлар вақтида тўловчилардан олинадиган коммиссиялар бекор қилинди. Шу муносабат билан, айрим хизматлар учун тўловларни қабул қилиш, жумладан, шаҳар телефон тармоқлари, интернет провайдерлари, телевидение хизматлари вақтинчалик тўхтатилиб турилган эди.
|