Ўз фаолиятини тўхтатган собиқ уяли алоқа оператори олдидаги қарзлар учун рейслардан олиб қолиш ҳақидаги миш-мишлар асоссиз бўлиб чиқди.
Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда "Уздунробита" МЧЖ хорижий корхонасининг мазкур уяли алоқа операторига қарзи бўлган собиқ абонентлари хорижий авиация ва темир йўл рейсларидан олиб қолинаётганлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Бунга сабаб қилиб, уларга нисбатан автоматик суд ишлаб чиқариши қўзғатилгани кўрсатилди.
Ушбу миш-мишлар қанчалик ҳақиқатга мослигини аниқлаш мақсадида, Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Ўзбекистон судлари суд қарорларини бажариш, моддий техник ва молиявий таъминлаш бўйича департаментига мурожаат қилдик ва сўровимизга расмий жавоб олдик.
Суд департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасинининг хабар беришича, "Уздунробита" МЧЖ хорижий корхонаси қарздорларидан ундириш бўйича ижро ишлаб чиқаришлари нотариусларнинг ижро ёзувлари асосида очилган бўлиб, ушбу ижро ишлари бўйича қарздорларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқига вақтинчалик чеклаш қўйилмаган.
Шундай қилиб, ўз фаолиятини тўхтатган собиқ уяли алоқа оператори олдидаги қарзлар учун рейслардан олиб қолиш ҳақидаги миш-мишлар асосга эга эмас.
Айни пайтда қорида номи зикр қилинган компаниядан қарзи бўлган абонентлар барибир ўз қарздорликларини ёпишлари ҳақида ўйлашлари зарур бўлади. Ушбу масала юзасидан қўшимча маълумот олиш учун фуқаролар ўзлари рўйхатдан ўтган туманлардаги суд ижроси бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.