Ёш бир йигит Олийгоҳни тугатиш учун тайёрланаётган эди. У кўп
ойлардан бери бир савдогарнинг кўргазма залида турган чиройли
спорт автомобилини кўриб, завқланарди. Сотиб олишга отасининг
бемалол қурби етишини билиб, унга ўзининг барча истаги мана шу
автомобил эканлигини тушунтирди.
Битирув куни яқинлашиши билан, йигит отасининг уни харид
қилганлиги аломатларини кута бошлади.
Ниҳоят Олийгоҳни тугатадиган куни, эрталаб отаси уни кабинетига
чақирди. Отаси унга шундай қувноқ ўғли борлигидан фахрланиши,
уни нечоғлик яхши кўришини маълум қилди ҳамда бежирим
ўрамдаги совға қутисини топширди.
Йигит қизиқиб, лекин нимадандир норозидай қутини очди ва
бежирим, чарм-муқовали Қуръони Каримни топди. Шунда жаҳл
билан отасига овозини кўтариб: «Нима, пулларингизнинг барчасига
мен учун биттагина Қуръон совға қиласизми?» деди-да Қуръони
Каримни қолдирганича, югуриб чиқиб кетди.
Кўп йиллар ўтиб, ўша йигит ишида муваффақият қозонди. Шинам
уйли ҳамда ажойиб оилали бўлди. Бироқ у отасининг қариганлигини
тасаввур этиб, эҳтимол хабар олиш лозимдир, дея ўйлади. У отасини
ўша битирув кунидан бери қайтиб кўрмаганди.
Ишларини тартибга солиб бўлгунича, у отасининг вафот этгани
ҳамда ҳамма мол-мулкини ўғлига васият қилиб қолдирганлиги
тўғрисида телеграмма олди. Дарҳол уйга келиб нарсаларни
тартиблашга эҳтиёж сезди. Ота ҳовлисига келганда , тўсатдан унинг
қалбини маҳзунлик ҳамда ўкинч ҳисси қамраб олди. У Отасининг
муҳим ҳужжатларини излай бошлаганида, йиллар олдин қолдириб
кетганидек ҳалиям янги турган ўша Қуръони Каримни кўриб қолди.
Кўзида ёш билан Қуръонни очиб, саҳифаларини ўгира бошлади.
Ундаги сўзларни ўқир экан, Китобнинг ортида тасма билан боғланган
ковертдан автомобил калити тушиб кетди. Калитда у орзу қилган
айнан ўша спорт автомобили сотувчисининг исми ёзилган ёрлиқ ҳам
бўлиб, ёрлиқ устига Олийгоҳни битирган санаси ҳамда «Пули
тўланган» деган ёзув турарди.
Эҳ яна қанча вақт Аллоҳнинг раҳматини биз кутгандек ўрамда
бўлмаганлиги сабабли қўлдан чиқараркинмиз-а?