Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзолари Виктор Карпенко, Максим Шацких ва Улуғбек Бақоев учун май ойида ўтказиладиган Уммон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини хайрлашув учрашуви бўлиши [мумкин. Уфф.уз сайтининг ёзишича, бу ҳақда “Бунёдкор” матбуот хизмати ходими Аброр Имомхўжаев ўз твиттерида маълум қилиб ўтган.
“ЎФФ миллий терма жамоа сафида 50 дан зиёд учрашувда майдонга тушган ва ҳозирда термадаги фаолиятини якунлаган футболчилар билан муносиб хайрлашишни режалаштирган.
Уммон билан Тошкентда ўтказиладиган учрашувда катта эҳтимол билан Виктор Карпенко, Максим Шацких ва Улуғбек Бақоевлар майдонга тушишади ва мухлислар олқиши остида терма жамоа билан хайрлашиш имкониятига эга бўладилар!”, - деб ёзади Аброр Имомхўжаев
|