SHANBA, 2024.12.28, 05:51
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Сентябрь » 16 » Ulugbek Rahmatullayev: Mening nomim bilan kirib olganlar!!!
21:07
Ulugbek Rahmatullayev: Mening nomim bilan kirib olganlar!!!

1. Сизга қандай мурожаат қилишларини хоҳлайсиз?
Кўп вақтларда хизматларда бўлганимда, мени мана бундай ёки мана ундай мукофот совриндори деб эълон қилишса, тўғриси, ўзимни ноқулай ҳис қиламан. Бу гапим билан ношукурлик қилмоқчи эмасман. Совринларим кўп. Менимча, мухлислар санъаткорни совринларидан келиб чиқиб эмас, унинг санъатидан, ижодидан келиб чиқиб, яхши кўришади ёки аксинча... Назаримда, соврин шундай нарсаки, уни олганингиздан кейин орқангизда тарих бўлиб қолиши керак. Бу билан мақтаниб, мен мана бундай ёки ундай соврин эгасиман, деб юриш санъаткорни синдиради. Мен мухлислар учун оддийгина Улуғбек Раҳматуллаевман.
2. Болалигингизда қандай бўлгансиз?
Болалигимдан қизиқувчан, ҳаракатчан ва жуда ҳам тўполончи бўлганман.
3. Қайси мактабда ўқигансиз?
Мен жуда кўп мактабда ўқиганман. Ҳар бири билан яхши хотираларим бор.
4. Мактабда қайси фандан кўпроқ қийналгансиз?
Алгебра, геометрия ва физика.
5. Кундалигингизни ота-онангиздан яширган пайтларингиз бўлганми?
Менда кундалик бўлган десам нотўғри бўлади ва онамни бир гаплари ёдимда. "Сен профессорсан-да, дафтарсиз ўқийсан-а!” дердилар. Бу қанақаси, деб койирдилар. Ҳозир бу гапларни онам билан эслашиб, куламиз.
6. Чойхонада ошхўрлик қилишни ёқтирасизми?
Жуда ҳам. Айниқса, Андижонда.
7. Синфдошларингиз билан борди-келди сақланганми?
Албатта. Имкон қадар барча яқинларим билан борди-келдини йўқотмасликка ҳаракат қиламан. Ўлайманки, машҳурлигим бу кўришмасликка баҳона эмас. Чунки улар биринчилардан бўлиб менинг орзуларимни тинглаган инсонлар бўлган.
8. Эслаганда, уялиб юрадиган иш қилганмисиз?
Отам савдо-сотиқ ходими бўлганлар. Қўл остиларида бир нечта дўконлар бўлган. Ўша дўконлардан бирида Рустам ака исмли қариндошимиз сотувчилик қиларди. Рустам ака менинг жиғимга тегишни яхши кўрардилар. Кунлардан бир кун қиш фаслида нимаям бўлди-ю, Рустам ака сочини калга олдириб, шапка кийиб келган экан. Дўконга кирсам, дўконда бир нечта чиройли қизлар дўконни томоша қлишаётган экан. Шунда Рустам акадан бир аламимни олиб олай деб, югуриб бориб шапкаларини олдим ва уларнинг каллигини кўрсатиб дўкондан чиқиб кетдим. Ўшга куни бу ҳолатда бошқалар олдида уялиб қолган эканлар. Мен эса ҳалигача ўша воқеадан уяламан (кулади).
9. Биринчи муҳаббатни нимага қиёслаш мумкин?
Мен эртаклардаги қаҳрамонларга қиёслайман. У эртакларда муҳаббат ҳисоб-китоб талаб қилмайди, ҳаётда эса аксинча.
10. Фалсафий фикр билдириш истаги туғилса, нима деган бўлардингиз?
"Сен кутма, яша...” деган бўлардим. Бу фикрнинг ичида кўп маъно бор.
11. Ўзингиз ҳақингиздаги эшитган миш-мишларингиздан қайси бири сизда кулги уйғотади?
Улуғбек Раҳматуллаев Дима Билан биргаликда дуэт куйлабди, деган миш-миш менда кулги уйғотади. Бундан мен, албатта, хурсанд бўламан.
12. Юмор ҳиссингизни 10 баллик шкалада қандай белгилайсиз?
8.
13. Одатда, қаерда дам оласиз?
Ўз ижодхонамда.
14. Сузишни биласизми?
Ҳа.
15. Ёнингизда доим олиб юрадиган буюмингиз?
Телефон.
16. Спортнинг қайси тури билан шуғулланасиз?
Оғир атлетика билан шуғулланмоқдаман.
17. Машинанингизнинг русуми?
Шевролет Лаcетти, қора.
18. Кимга кўпроқ ёлғон гапиргансиз?
Ўқитувчиларимга бўлса керак. Сабаби имтиҳонларга кўп ухлаб қолардим.
19. Нега фильмларда суратга тушмайсиз?
Биринчидан, қани энди зўр сенарий бўлса-ю, унда мен ўзимни кўра олсам, жон деб суратга тушардим. Ҳатто бу учун кўп гонорар ҳам сўрамас эдим. Албатта, келажакда бир фильмда суратга тушиш ниятим бор. У фильм мени кутмоқда.
20. Концерт дастурингизни "Капалак” деб номлашингизга сабаб?
Биринчидан, ўзига хослик. Қолаверса, шу номдаги қўшиғим 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган инсонларга манзур бўлганлиги. Мeнга аслида капалаклар жуда ёқади.
21. Мақтовга муносабатингиз?
Агар ўша мақтов чин бўлса...
22. Бирорта латифа айтиб бероласизми?
Бир киши бир болани ҳар сафар кўрса, ундай қилгин, бундай қилгин деб, ҳар хил мақоллар билан уришаверар экан. Бола у кишига нисбатан жавоб топа олмасакан. Бир куни бола ёши улуғ инсоннинг саволига жавоб топай, деб ният қилибди. Кунлардан бир куни ҳалиги бола олма еб ўтирган пайтида ёши улуғ киши келиб, «Ҳа, ўғлим, бир ўзинг олмани еб ўтираверасанми? Олдингилар бир майизни қирқ киши бўлиб ейишган», деб яна койиганда, бола: «Э, отахон, олдинги майизлар катта бўлган, ҳозиргилари эса майда», деб жавоб берибди... (кулади).
23. Қайси таомни хуш кўрмайсиз?
Жуда ёғли таомларни хуш кўрмайман.
24. Қандай шиор билан яшайсиз?
Яхши инсон бўлиб яшаш учун барча имкониятлар бор.
25. Ўзингиз ҳақингизда бизга маълум бўлмаган учта маълумотни айта оласизми?
Дазмол қилишни жуда яхши биламан.
Қўшиқларимнинг кўпчилигини ҳаётдан оламан.
Ва кремли тортларни ея олмайман.
26. Интернетда фойдаланишда моҳирмисиз?
Ўзимга керакли бўлган маълумотларни топа оламан ва одноклассники.ру да ўтирмайман. Менинг номим билан кириб олганлар эса мен эмасман.
27. Қайси фильмни қайта-қайта кўришингиз мумкин? 
"Чўқинтирган ота” ва Мурод Ражабов иштирокидаги фильмларни.
28. Рафиқангизнинг сизга энг кўп ёқадиган жиҳати?
Мени тушуна олиши.
29. Дўст ҳақида қандай мақолни айта оласиз?
Дўст — бу оиланг.
30. Овқат тайёрлашни биласизми?
Ҳаммасини ҳам эмас. Лекин гўшт билан картошкани димлашни биламан.
31. Энг катта камчилигингиз?
Кўп холатларга кўз юмиб кетишим.
32. Пул сиз учун..?
Пул мен учун бир қоғоз. Афсус кўп холатларда оддий шу қоғоз учун инсонлар бир-бирини нималар қилиб юбормайди...
33. Хайрлашганда, одатда, қайси сўзларни қўллайсиз?
Бўпти, хайр.

Категория: YULDUZLAR BIOGRAFIYASI | Просмотров: 3588 | Добавил: JAVOXIR | Теги: Ulugbek Rahmatullayev | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
1 dilihon7171   (2013.04.16 22:50) [MALUMOT]
омад

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz