Сўнгги пайтларда Uff.uz сайтига нисбатан хакерлик ҳуружлари, ғараз ниятлардаги скриптрларни "ёпиштириб" қўйиш ва бошқа шунга ўхшаган ҳолатлар кузатилаётган эди.
Сайт ходимлари унинг асл моҳиятини тушинишга ҳаракат қилиб, олдини олиш мақсадида курашиб келди. Айниқса, сўнгги пайтларда бу жудаям авжига чиқиб кетди ва сайтга нисбатан кўркўрона ҳуружлар бошланди.
Шу йилнинг январь ойи бошларида 2012 йилнинг деярли ярим йиллик маълумотлари - архиви ўчириб юборилди. Сайтдаги бир қатор кўзга кўринган юзерларнинг никлари базадан "таг-туги" билан ўчириб ташланди. Бу ҳам етмагандек, Uff.uz сайтининг ресурсидан фойдаланиб felix.uz, lochinlar.uz, barg.uz каби Интернет манбаларни сунъий равишда кўтариш бошланди. Ташқи компьютерда ўтириб олиб, бошқа керакмас ишлар ҳам амалга оширилди. Бунинг натижасида емаган сомсага пул тўланганидек, Uff.uz сайти www.uz серверида рейтингдан чиқарилиб юборилди. Сайтнинг номини бўлғаш мақсадида айрим хабарларга ноъмақбул расмлар жойлаштириб қўйилди.
Лекин, кўрилган чоралар ўз таъсирини берди ва ташқаридан уюштирилаётган хакерлик ҳуружига барҳам берилди. Натижада IP манзили 213.230.100.17 кўринишига эга бўлган фойдаланувчининг ғараз мақсадлари ойдинлашди. Ушбу кимсанинг барча қинғир ишларни амалга оширгани маълум бўлди. Айни пайтда унинг аниқ манзили ўрганилмоқда.
Uff.uz тегишли идоралар ва ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилди. Яқин вақт ичида ўша шахснинг номи фош этилади ва унинг хатти-ҳаракатлари тегишли ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилади.
Шу ўринда Uff.uz сайти маъмурияти юзага келган тушунмовчиликлар учун футбол ишқибозларидан, шу жумладан Миржалол Қосимовдан расман узр сўрайди.
Uff.uz сайти маъмурияти вазиятни ва мурожаатни тўғри тушиниб, www.uz рейтингига қайтарган "UZINFOCOM - Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантриш ҳамда жорий этиш Маркази"га миннатдорчилик билдиради.