2012 йил якунларига кўра, Ucell мобиль алоқа оператори абонентлари базаси 9,475 миллионга етди. Бу рақам TeliaSonera компанияси томонидан эълон қилинган йиллик молиявий ҳисоботда келтирилган.
Ҳисоботга мувофиқ ўтган йили Ucell абонентлик базаси 23,2 фоизга ўсди - 1,787 миллионга кўпайди. Бу кўрсаткич 2011 йил охирида 7,688 миллион кишини ташкил этган эди. Бироқ 2012 йилнинг тўртинчи чораги давомида оператор абонентлари сони 74 мингтага камайган, учинчи чоракда компания абонентлари сони 9,549 миллионни ташкил этган эди. Маълумотларга қараганда, тўртинчи чоракда базанинг қисқариши абонентлар базасининг фаол ошиб бораётгани ва трафик ҳажмларининг сезиларли кўпайгани муносабати билан тармоқнинг барқарор иш фаолияти учун 600 мингта нофаол абонентларни тармоқдан ўчирилиши билан боғлиқ. Ucellнинг 2012 йилдаги соф даромади 2011 йил билан солиштирганда 36,3 фоизга ошди ва 2,369 миллиард швед кронини ташкил қилди (салкам 373,621 миллион АҚШ долларига тенг).
ucellni yomonlash emas bu haqiqat uzidan uzi kim qanaqa uslugiyalarga ulab quyadida shaqarlatib pulni oladi operatoriga ulaman deganda tushasiz shunda xam tayinli javob ololmi utiras jalka yaxshi kompaniya edi endi rasvosi chiqdi mtsni chuqalab nima foyda topdi uzi undan battar kop pul ovoti xuddi boshqa aloq yuqdek shu turishda boraversa xamma damashniyga utib ketadi mana kurasizlar ucelldagilarga insof tiliman
umuman pulni yeb yotibdiyu,20 minutga 20 sent,endi mts ishlamaydi deb bilayn ham ucell ham arzon tariflarini yo'qotdi,vip tarifini ham qimmatlashtirdi,hechqaysi kampaniya bitta mtsga teng kelolmaydi abanent ko'paysa ko'payar lekin hechkim yoqtirmidi sani ucell,majburlikdan ishlatyapmiz sani.mtsni sog'indim ishlasa zo'r bo'lardi