YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:25
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 3
MEXMON 3
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2013 » Июль » 28 » Тўй “мавсуми” олдидан: энг ошиғи олчи санъаткорлар рейтинги
01:30
Тўй “мавсуми” олдидан: энг ошиғи олчи санъаткорлар рейтинги


Шоу-бизнес аслида минглаб фильмлар, сон-саноқсиз қўшиқлар, ажойиб концерт дастурлари, тинимсиз премьералар демакдир.

Бироқ томошабин кўзига жимжимадор ва жозибали кўринган шоу-бизнес оламини миллионлар бошқариши худди биржадагидек кимдир ютиб кимдир мағлуб бўлишидан кўпчилигимиз бехабармиз.

Бугун ўзбек шоу-бизнесидаги аксарият хонандалар тезроқ танилиб, тўй хизматларига бориш учунгина санъатга қадам қўйишяпти десак, муболаға бўлмас. Ахир, тўй ортидан топиладиган маблағ ким учундир арзимас кўринса-да, бир хонанда бу билан оёққа туриб олади-да. Ёки бор-йўғи 20-30 миллион сўмга олинган фильмлар ўз намойишидан кейин сарфланган маблағни бир неча баробар қоплаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Хуллас, бугунги саҳифамиз орқали шоу-бизнес, кино олами ва хонандалар фаолиятидаги "мавсум” тушунчасига эътиборингизни қаратишни лозим топдик.

Хонандаларнинг фикрига кўра бизда мавсум ёзнинг ўрталаридан бошланиб, то ноябр ойининг охирлари – декабрнинг биринчи ярмига қадар чўзиларкан. Бироқ Рамазон ойи муносабати билан бу йил янги мавсумнинг бошланиши ўз-ўзидан августга кўчди. Шунинг учун кўпчилик хонандалар "ўлик пайт”да янги қўшиқларини ТВ орқали айлантириб, бошланажак мавсумни ўзиники қилиш ниятида.

Пойтахт тўйларида энг "ошиғи олчи”лар.

1. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева анча йиллардан буён "бирров”га борадиган хонандалар сафида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Узунқулоқ гапларга қараганда, мавсум авжида хонанда бир кунда камида 5 ёки 6 та "бирров”га бораркан.

2. Айни дамда иккинчи ўринда бўлса-да, бироқ Мавлуда Асалхўжаеванинг ўрнига жиддий даъвогарлик қилаётган хонанда – Муниса Ризаева. Унинг ҳам тўйлар мавсумида кунига камида 4 та "бирров”и бўлар экан.

3. Учинчи ўринни эса икки йилдан буён хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, Шоҳруххон ва Нилуфар Усмонова эгаллаб келишяпти. Маълумотларга қараганда, уларни мавсум пайтида кунига 3 ёки 4 марта "бирров”да кўришингиз мумкин.

Мавсумга қарамайдиган хонанда:
Хонанда Алишер Рўзметовни ижодкорлар ҳам, мухлислар ҳам ҳар қандай мавсумга қарамай энг "харидоргир” хонанда сифатида билишади. Рўзметов "навбат” ўтказиш бўйича пойтахтда донғи кетганлардан саналса-да, "бирров”ларни ҳам унутмайди. Кўпчиликнинг фикрича, у навбатчилик қилаётган тўйларга бошқа хонандаларни чақиришнинг ҳожати йўқ. Истасангиз хоразмча, истасангиз туркча ва таъбга кўра инглиз тилидаги қўшиқларни ҳам маромига етказиб куйлаб беради.

Вилоятларда Тошкентдагидан фарқли ўлароқ, "бирров”чилар деярли учрамайди.

Бошқа ҳудудларда хонандалар, асосан, навбатчи сифатида таклиф этилиши кўпчиликка аён. Бу борада:

1. Биринчи ўринни хонанда Фарҳод Саидов эгаллаб турибди. Маълумотларга қараганда, бу йил унинг октябр ойи охирига қадар деярли ҳар куни навбатчилик хизматлари бор экан.

2. Пойтахт тўйларида камнамо бўлиб қолган "Давр” гуруҳини мавсумда ё Бухородан, ё Самарқанддан топасиз. Гуруҳ аъзоларининг ҳам навбатчилик борасида ишлари юришган.

3. Фарҳод ва Ширин ижодини бошлаганига кўп бўлмаган эса-да, вилоятлардаги тўйларда навбатчилик қилиш борасида анча илгарилаб кетишган. Ўтган йилдан бошлаб улар қаторига хонандалар Ойбек ва Нигора ҳам қўшила бошлади. Айни тўй мавсумида уларни Самарқанддан изланг.

Келин салом ва чарларда:

1.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова бу борада сўзсиз биринчи ўринни эгаллаб турибди.
2. Иккинчи ўринга даъвогарлик қилаётган икки актрисамизнинг ҳам мавсумда деярли ҳар куни тўй хизматлари бор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Ярашева ва Муқаддас Холиқовани мухлислар бир ўринда кўришаркан.
3. Вилоятлардаги тўй хизматларида энг фаол актрисалар рўйхатини Зуҳра Солиева бошлаб берса-да, мавсумда Тошкентдаги тўйларда ҳам унинг иши анча қизийди.

Тўйларда бошловчилик борасида:
1. Бир неча йилдан буён Рихситилла Абдуллаев ва Нигора Каримбоева жуфтлиги биринчиликни эгаллаб келмоқда.

2. Даврон Кабулов ва Райҳон Уласенова жуфтлиги гоҳ пойтахт тўйларида, гоҳ вилоятдаги тўйларда пешқадам бўлиб келмоқда.

"Мавсум”га ҳар ким турлича таъриф беради. Баъзи хонандалар эса тўйлари кўплигини ОАВдан яширишга уринишади. Буни айтиб кўз-кўз қилишса, гўёки ишлари ортга кетадигандек. "Мавсум” ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида барибир уларга микрофон тутдик.

Ойбек ва Нигора, "Ниҳол” мукофоти совриндорлари:
— Ҳар бир хонанда йил давомида қилган меҳнатининг самарасини кўришни, яъни клиплари ва реклама учун сарфлаган маблағ ўрнини мавсумда қоплаб олишни ўйлайди. Чунки тирикчилик манбаимиз шундан, буни яширишнинг ҳожати йўқ менимча.

Алишер Рўзметов, хонанда:
— Очиғи, мен мавсум қачон бошланиб, қачон тугашини унчалик яхши билмайман. Асосан, Рамазон ойида дам оламан, холос. Лекин тўй экан деб пулнинг ортидан қувадиган хонанда эмасман. Одамлар ният қилиб айтишгач, қўлимдан келганича хизмат қиламан. Дарвоқе, куни кеча ҳисоблаб кўрсам, 5 мингга яқин қўшиқ билар эканман. Балки шунинг учун тўй хизмаларига мени кўпроқ таклиф этишар.

КИНО

Кино оламида "мавсум” хонандаларникидан анчагина фарқ қилади. Одатда режиссёрлар ёзнинг жазирама иссиқ кунларида янги фильмларини катта экранларда намойиш этишдан ҳайиқиб туришади. Чунки ақлли томошабин 5-6 минг сўмга кинотеатрга кириб, фильм томоша қилишдан кўра, оила даврасида музқаймоқ ейишни ёки боғларни айланишни маъқул кўради. Бу йилги ёз киномавсумини режиссёр Дурдона Тўлаганованинг "Айрилиқ” картинаси муваффақият билан бошлаб берди. Маълумотларга қараганда, фильм биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ сарфланган маблағни чиқариб олган.

17 май куни Алишер Навоий номидаги киносаройда режиссёр Талъат Мансуровнинг "Фотима” номли фильми премьераси бўлиб ўтган эди. Аммо нимадир бўлди-ю, картина намойишдан олиб қўйилди. Буни эса кўпчилик ҳозир кино оламида мавсум эмаслиги, агар фильм айни ёз ойларида намойиш этилса, харажатини қоплаб ололмаслигини айтди. Лекин орадан кўп вақт ўтмай 5 июл санасида фильмнинг яна бир премьераси бўлиб ўтди ва картина 6 июлдан кинотеатрларда намойиш этиляпти. Айни шу масала юзасидан режиссёр Талъат Мансуров билан боғландик.

Талъат Мансуров, "Фотима” фильми режиссёри:
— Яхши фильм мавсум танламайди ва мен "Фотима” фильмини ана шундай фильмлар қаторига кирита оламан. Нима учун фильм намойишдан олиб ташланди ва нега қайта премьераси бўлди деган савол билан мурожаат қилганлар кўп бўляпти. Бунинг бирдан бир сабаби фильмнинг биринчи премьерасига қадар рекламага унчалик эътибор қаратмаганимизда. Орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтди. Реклама кутилган натижани бергач, фильм катта экранларда намойиш этиляпти.

Жаҳонгир Позилжонов, хонанда ва режиссёр:
— Фильмларимизни катта экранга беришда ҳеч қачон мавсумга қарамаганмиз. Мисол учун ўтган йили ёзнинг қоқ ўртасида дўстим Жавлон Шодмонов "Жаноб қоровул” фильмини тақдим этган эди. Фильм яхши натижаларга эришди. Бу йил август ойининг бошида эса мен "Ажаб бўпти” номли картинам намойишини бошламоқчиман. Биз ҳатто тўйлар борасида ҳам мавсумни пойлаб ўтирадиганлардан эмасмиз. Эътибор берсангиз, деярли ҳар ойда янги клипимиз эфирга чиқади. Агар мавсумдан умид қилиб ўтирганимизда, фақат тўй хизматлари бошланишига яқин отни қамчилардик.

Дурдона Тўлаганова, режиссёр:
— Мен мавсумга умуман қарамайман. Кўпчилик пойтахтда ўқийдиган талабалар таътил муносабати билан вилоятга қайтиб кетганликлари, абитуриентлар олий ўқув юртларига киришга тайёргарлик кўраётгани ва кўпчилик оила аъзолари билан хорижда ёки тоғ ён бағирларида дам олаётганини ҳисобга олиб ёз ойларини фильм намойиши учун қулай эмас дейишади. Эътибор берсангиз, "Айрилиқ” фильми қиш ойларида экранларга чиқаришга мўлжалланган эди. Лекин кинотеатрларда жой бўлмагани сабаб намойиш ёзгача чўзилди.

Мана, ижодкорларнинг "Мавсум” борасидаги фикрини тингладик. Ким ўзини қандай оқлашидан қатъи назар, мавсум бизнинг шоу-бизнесимизга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Нима бўлганда ҳам, ҳар ким меҳнатига яраша "хирмон” кўтариши тарафдоримиз.


Қамариддин ШАЙХОВ тайёрлади


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 3900 | Добавил: JAMSHID | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 18
18 ABDULAZIZ   (2013.08.16 18:14) [MALUMOT]
obbooooo wacko

Juda kup ekan oxirigacha uqimadim

16 Salox1990   (2013.07.29 19:13) [MALUMOT]
omad cry

15 YULDUZ1965   (2013.07.29 01:54) [MALUMOT]
Nega Xorazmli qo'wiqchilar haqida yoziwmagan.

14 ☆GσλεåĎσř7777☆   (2013.07.29 00:34) [MALUMOT]
wink

13 FlegMaTik_RoMaNtiK   (2013.07.28 16:38) [MALUMOT]
omad otarchilaga

12 Jasur_uz   (2013.07.28 15:47) [MALUMOT]
omad tilab qolaman! guitar

11 Jasur_uz   (2013.07.28 15:46) [MALUMOT]
ijod tilab qilaman! guitar

10 zoirusto   (2013.07.28 13:02) [MALUMOT]
kuchada tilmamchlik qilib yurganlaram artis bulib ketdi ovozi yuq lekin artist shullarga xam omad kinolarga kesak kuproq bemani filmlar kuproq suratga olinyapti xakamlardan iltmos qillmiz shullarga xam kuproq etbor bershni shaytanat telba yolgizginam tasrli filmlar ishlasa yaxshi bullardi

9 kurtoy-77   (2013.07.28 12:44) [MALUMOT]
buncha ko'p yozldi

8 malika180692   (2013.07.28 11:49) [MALUMOT]
омад хаммага

7 MERRY   (2013.07.28 11:49) [MALUMOT]
Omad ijodiga

6 Jama777   (2013.07.28 09:44) [MALUMOT]
xorazmli qo'shiqchilar xaqida malumot yo'qmi

5 daminik   (2013.07.28 08:28) [MALUMOT]
malumotlar u4un raxmat biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin

4 MUHABBAT3223   (2013.07.28 06:43) [MALUMOT]
Омад хаммасига

Samarkanda rostanam Davr guruxi kup keladi
omad ulaga smile

2 azik_93   (2013.07.28 05:12) [MALUMOT]
Tri4ili sezonida bosip qoliw kere.

1 александр8888   (2013.07.28 01:35) [MALUMOT]
OMadini bersin hammasini

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Июль 2013  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
    1234567
    891011121314
    15161718192021
    22232425262728
    293031
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz