Яманда туя ўз хўжайини вафотидан сўнг унинг қабрини деярли бир ҳафта бери тарк этмади.
Газеталарнинг марҳум оила аъзоларинг сўзларидан иқтибос келтиришларича, туя овқат ейишдан ҳам бош тортган ҳамда улар туяга мажбуран овқат едиришга ҳаракат қилишган.
“Туя қабр ёнидан кетишга қаршилик кўрсатмоқда. Марҳум оила аъзоларининг айтишича, кеч тушганда уни фермага қайтариш ҳам қийин кечмоқда. Эрталаб эшик очилиши билан у яна қабр ёнига боришга шошилмоқда. У ҳаттоки овқат ейишдан ҳам бош тортмоқда”, – дея хабар бермоқда “Sada” газетаси.