YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:30
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 8
MEXMON 8
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2012 » Ноябрь » 8 » «Турмуш ўртоғим билан ярашишни истайман!..»
22:58
«Турмуш ўртоғим билан ярашишни истайман!..»
Халқимизда «Қушнинг ҳам уйи бузилмасин», деган нақл бор.
Халқимизда «Қушнинг ҳам уйи бузилмасин», деган нақл бор. Ахир ким ҳам иссиқ уйини совутгиси, яхши ниятлар билан қурилган турмушини бузгиси келади. Аммо абадий мустаҳкам оилага эришиш йўлида синовларга дуч келиш табиий ҳол. Турмуш ўртоғи билан ярашиб, оиласини асраб қолиш истагидаги аёллар дардига Мунаввара АБДУЛЛАЕВА, режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси қулоқ тутади.

«Онам билан қайнонам тил топиша олмади…»
Жамила, 24 ёш, Тошкент шаҳри:
— Турмуш ўртоғим билан севишиб, ота-онамизнинг розилигини олиб, оила қурганмиз. Турмушимиз аввалида ҳаммаси яхши эди. Бироз вақтдан кейин оғир юк кўтарганим учун биринчи ҳомилам нобуд бўлди. Шундан кейин онам қайнонам билан келишмай қолди. «Қизим ўзига келгунича бизникида яшаб турсин», деб мени олиб кетди. Ўн кунлар ота уйимда яшаб қайтгач, қайнонамнинг менга бўлган муносабати ўзгарганини ҳис қилдим. Онамнинг тез-тез телефон орқали аҳволимдан хабар олиши, сал мазам қочса, шифокорга олиб боришию менинг уйимга кунлаб кетишларим қайнонамга хуш ёқмасди. Иккинчи ҳомиладорлик даврим ҳам оғир кечди. Эримникидан кўпроқ қизлик уйимда яшадим. Қайнонам бирор марта на шифохонага, на отамникига мени кўриш учун борарди. Бундан жуда хафа бўлдим. Ўртада эрим сарсон. Фарзандим дунёга келгач ҳам оиламизда тинчлик бўлгани йўқ. Ёш боланинг касал бўлиши, йиғлаши бор. Қайнонам эса менга умуман ёрдам бермасди. Шунақа пайтларда яна онамга мурожаат қилишга мажбур бўлардим. Мана, охир-оқибат, онам уйимизга бориб, «Қизимнинг, набирамнинг соғлиги сизларга керак бўлмаса, менга керак», деб бизни олиб кетди. Икки ойдан бери отамникидаман. Шу вақт ичда эрим икки мартагина келиб, ҳолимиздан хабар олди. Онам эса «Эринг битта боласига ғамхўрлик қилолмайди, умуман сизларни ўйлайдиган одам йўқ у уйда», деб бизни ажратмоқчи. Турмуш ўртоғим ҳам қайнонаси билан онасининг ўртасида сарсон бўлиб кетди. Қайнонам ҳам ўғлига «Ажраш, онасининг гапидан чиқмайдиган келин керакмас менга», деётганмиш. Эрим ҳам мана, бир ойдан бери ҳолимиздан хабар олмади. Фақат қўнғироқ қилсам, мажбуран гаплашади. Оиламни сақлаб қолиш учун нима қилай, маслаҳат беринг?.. 

Маслаҳат: — Оиланинг устуни эркаклар. Аммо турмушда кўп нарса аёл кишига боғлиқ. Сизга биринчи маслаҳатим, ғурурни, хафагарчиликни бир четга суриб қўйиб, эрингиз томонга қадам ташланг. «Аёл бошим билан бораманми?» деманг. Турмуш ўртоғингиз билан гаплашиб, муаммони ҳал қилинг. Агар икки ёшнинг кўнгли бир-бирида бўлса, эр ҳам, хотин ҳам оиласини асраб қолишга ҳаракар қилса, қайноналар уларни мажбуран ажратмайди. Яна, ҳар қандай қайнонанинг кўнглига йўл топиш мумкин. Бунинг учун ўзингизда озгина ҳаракат ва сабр бўлса, бас. Қайноналар ҳам ўғлига «Ё мени, ё хотинингни танла», деб шарт қўймаслиги керак. Қиз узатгалар оналар эса то фарзанди янги хонадонда униб-ўсиб кетгунча, ортиқча «ғамхўрлик» қилмасликлари лозим деб ўйлайман. Чунки, келинчак онасининг қўллаб-қувватлашлари сабаб келинлик оиласидан узоқлашиши мумкин. Натижада, қайнонаси билан тил топишишга қийналади.
 
«Бир йилда «туғмас келинга» чиқдим...»
Нафиса, 21 ёш, Бухоро вилояти:
— Турмушга чиққанимга энди бир йилдан ошди. Уч ой олдин эса ота уйимга қайтиб келдим. Сабаби, фарзандимиз йўқлиги. Бошқаларга ўхшаб, тез бўйимда бўлмагани учун қайнонам мени шифохонага олиб борди. Озгина шамоллашим бор экан. Ҳамма муаммо шундан кейин бошланди. Мен «касал», «туғмас» келинга чиқдим. Онам келиб, қайнонамга «Ҳали энди икки ой ошди турмуш қурганларига. Насиб қилса, фарзандли бўлиб кетишар», деб айтиб ҳам кўрди. Фойдаси йўқ. Қайнонам бизни табибма-табиб югуртирарди. Ўтган бир йилим азобда ўтди. Доимо эрим ишдан келгач, қайнонам мени унга ёмонлайди. Кейин эрим мени дўппослайди. Тўғри ҳали ёшдирман, қўлимдан ҳамма иш келмас. Аммо мени тушунишлари, билмаганларимни ўргатишлари мумкин-ку! Қайнонамнинг дашномлари, эримнинг калтаклари жонимга тегди. Хаёлимга «Ростан туғмасман шекилли» деган фикр ўрнашиб қолди. Бир ой олдин эса ҳеч кимга айтмасдан ота уйимга қайтдим. Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас, қайнонам нарсаларимни ҳам жўнатворди. Эрим эса «Ўзи кетди, ўзи келсин» қабилида иш тутаяпти. Лекин оилам бузилишини хоҳламайман. Ҳали ёшман. Ахир ҳаётимиз олдинда-ку! Фақат ҳозир эримга мен ярашиш таклифи билан чиқсам, тўғри бўлармикан?.. Қайнонам тинч яшашимизга қўярмикан? Шуни ўйлаяпман...

Маслаҳат: — Бу вазият анчайин мушкул экан. Ҳали янги келинчакни «туғмас»га чиқариш, калтаклаш ақлга сиғмайдиган иш.. Ота-онангиз ёки оилангиз катталари қайнонангиз ва эрингиз билан гаплашиб кўришсин. Агар ҳаётингиз рисоладигидек ўтишига кўзингиз етса, ярашинг. Чунки келинга бу тарзда муносабатда бўладиган оилада яшаб-яшнаб кетишингиз оғир. Ўзингиз айтагандек ҳали ёшсиз. Ҳаётингизнинг ёруғ кунлари олдинда! Ўзингизни йўқотиб қўйманг.
 
«Хиёнаткор эримни кечирдим, аммо...»
Лобар, 28 ёш, Тошкент шаҳри:
— Эрим билан бир-биримизга кўнгил қўйиб, турмуш қурганмиз. Ҳозир икки нафар қизим бор. Қайнота-қайнонам чет элда яшашади. Турмуш ўртоғим биринчи қизимиз дунёга келгандан кейин ўзгариб қолганди. У кишининг хатти-ҳаракатларидан, ўзларини тутишларидан кўнглимга шубҳа оралаганди. Бошида рашк оловини жиололмай кўп жанжал қилардим. Эрим эса доим қилмишларини тан олмасди. Иккинчи қизимиз дунёга келгач, эримнинг хиёнатлари очиқча кўриниш олди. Телефонидаги «SMS»лар, интернетдаги муносабатлар реал ҳаётга ҳам кўчди. Ўзимни жуда хўрланган ҳис қилдим. Ахир қайси аёлдан камман? Севишиб, яхши ниятлар билан турмушга чиққандим-ку, бу инсонга?
Бир куни уйимизга қариндошларимиз меҳмонга келишганида унинг панада бир аёл билан гаплашаётганини эшитиб қолдим. Ўшанда ўзимни қўлга ололмадим. Бор аламимни олиш учун жанжал кўтардим. Эрим эса «Меҳмонлар олдида мени эрга урдинг», деб, бизни ташлаб кетди. Мана олти ойдан бери алоҳида яшаймиз. Эрим ойда бир мартагина келиб, қизларини айлантиришга олиб чиқади. Яқинда эса ажрашишга ариза бербиди. Мен у киши билан ярашиш учун кўп бора ҳаракат қилдим. Аммо ўзини ғурури топталган ҳис қилиб, ярашмоқчи эмас. Менда ҳам ғурур бор. Аммо болаларим учун, оилам учун ғурурни бир четга суриб қўйдим. Наҳот мендан кўнгли қолган бўлса-да, қизларининг келажагини ўйламаса... Тўғриси, ўзим ҳам эрим билан ярашишни, бир оила бўлиб яшашни истайман... Маслаҳат беринг, оиламни қандай асраб қолай?

Маслаҳат: — Ёшлик, қизиққонлик қилгансиз, синглим. Эр-хотин муносабатларини, айниқса, чигал вазиятларни ўзгаларга ошкор қилмаслик керак. Қайнота-қайнонага ҳам ҳатто. Аёл киши сабрли бўлиши, муаммога дуч келганда ўзини қўлга олиши керак. Энди ғишт қолипдан кўчиб бўлган. Лекин сизда имконият бор. Эрингизнинг болаларидан хабар олишининг ўзи ҳам сиз учун имконият. Демак, у оиласидан бутунлай узилиб кетмаган. Сиз қизларингизни отаси билан учрашиши учун доим шароит яратинг. Ҳеч қачон бунга қаршилик қилманг. Турмуш ўртоғингизга ажрим масаласини яна бир бор ўйлаб кўришини айтинг. Яхши кунларингизни, биргаликдаги келажак орзуларингиз ҳақида эслатинг. Ооилангизнинг бузилиб кетишини хоҳламаётганингизни билдиринг. Севишиб турмуш қурган экансизлар, муҳаббатларингиз абадий бўлишига ишонаман. Фақат сиз сабрли ва оғир бўлинг.

 
Шоира ШАГИАҲМЕДОВА ёзиб олди
(darakchi gazetasi)

Категория: FIKR-MULOHAZA | Просмотров: 1863 | Добавил: kamila | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 20
20 Sayfulloh_88   (2012.11.10 00:37) [MALUMOT]
Oqimadim

19 Jamshid_9612   (2012.11.09 15:32) [MALUMOT]
Tushinmadim bu malumot nega berildi savol berilganu javobi ham berilgan
wink

18 ABDULLOH   (2012.11.08 14:40) [MALUMOT]
hali kóp afsuslanasz. . .

17 BeYaZ_GuLum   (2012.11.08 12:41) [MALUMOT]
cry cry

16 BeYaZ_GuLum   (2012.11.08 12:41) [MALUMOT]
bilmadim oqimadim

15 Justin_5800   (2012.11.08 10:39) [MALUMOT]
;( hamma bilganicha yaweydi

14 (((_CharoS_)))   (2012.11.08 10:34) [MALUMOT]
keginro uqiman biggrin

13 (((_CharoS_)))   (2012.11.08 10:33) [MALUMOT]
dry

12 ♥VioLeTTa♥   (2012.11.08 08:10) [MALUMOT]
hmmm

+1   Спам
Kim bu uzi ajrashvo'lib yarashishni istab qolgan

+1   Спам
10 ALI-90   (2012.11.08 03:40) [MALUMOT]
Dardini bergan Alloh shifosiniyam beradi InshAlloh ...

+1   Спам
9 Sodiqjon9222   (2012.11.08 01:39) [MALUMOT]
Bilganizi qiling

+1   Спам
8 _DialNeNiNo_   (2012.11.08 00:50) [MALUMOT]
t6ri y6l tanlaw kereda maslahatni hammayam beruradi

7 _DialNeNiNo_   (2012.11.08 00:50) [MALUMOT]
chunmadim bu gazetadagimasmi

6 versale_9194   (2012.11.08 00:28) [MALUMOT]
qisqasi oilada bir biriga bolgan iwonch yoqolmasa hammasi alo bekorchi maslahatlani keragi yo man bu temani oqimadim chunki bowga tuwganni koz korar....

5 Nurik1983   (2012.11.08 00:01) [MALUMOT]
Ana xayot unarsal bizni ahlimiz yumiydi .Ahling ytmasa aralashma jim kuzat .HOP.

4 SAMINA0713   (2012.11.07 23:49) [MALUMOT]
Ex o'sha qaynonalarxam vaqtida kelin bo'lishganku toba. Biz qizlarga juda qiyinda:-(

3 Uzbek   (2012.11.07 23:36) [MALUMOT]
darak4i g'iybat4i !?

2 google93   (2012.11.07 23:04) [MALUMOT]
yarashgan yaxshi

1 google93   (2012.11.07 23:03) [MALUMOT]
hm

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz