Туркманистонда 29 декабрь, душанба куни интернет тўғрисидаги янги қонун кучга кирди, деб хабар беради “Алтин Асир” телеканали. Бу қонуннинг мазмуни Туркманистон ҳудудида фойдаланувчиларнинг интернетга эркин киришларини таъминлашдан иборат, деб хабар берди расмий манбалар. Қонунда болаларнинг интернет-ресурсларга киришларига чеклов ўрнатилган ҳамда туҳмат ва ҳукуматни ағдариб ташлаш учун чақирувлар учун жавобгарлик кўзда тутилган.