Товуқ тухумлари тўғрисида омма орасида шуҳрат топган бир нечта афсоналар. Агар тухумни совуқ сувда ушласа, уни тозалаш осонроқ. Бу нотўғри хулоса: тухум тозаланиш осонлик даражаси, қайнатилган тухумни совитишга эмас, балки унинг ёшига боғлиқ. Бир ёки икки хафталик тухум, осонроқ тозаланади, янги тухумни тозалашда эса, баъзи қийинчиликларга дуч келишингиз мумкин.
Янги тухумлар ширинроқ бўлади. Аслида ундай эмас. Мутахасислар айтишларича, тухум етилиши учун, уч кундан саккиз кунгача бўлган вақт талаб қилинади. Ана ундан кейин эса, унинг мазаси тўлиқ очилади.
"Биотухум”нинг сариғи, оддий тухумникига қараганда сариқроқдир. Бу нотўғри фикр. Тухум сариғининг ранги, товуқ эркин равишда кўкатда юрганига ёки қафасда яшашга мажбур бўлганига боғлиқ эмас. Тухум сариғининг ранги, унинг донига боғлиқ. Шунинг учун, қафаслардаа яшайдиган товуқлар емига, тухум сариғининг рангини кучайтирадиган, картиноидлар қўшилади, уларни экологик тоза тухумларга қўшиш мутлақо ман этилади.
Олачипор товуқлар жигар ранг тухум қўйишади. Ҳар доим ҳам ундай бўлавермайди. Тухум пўсти рангини белгилайдиган фактор, товуқ тури эмас, унинг генларидир. Агар тоза зотли товуқ ҳақида гапирадиган бўлсак, қулоқ солинчаги оқ бўлган товуқлар – оқ, қизил солинчакли товуқлар эса, жигар ранг тухум қуйишади. Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, ҳар бир товуқ, бутун умр давомида, бир хил рангда тухум қўяди.
|