14 июл куни соат 11:45 Тошкент шаҳар 2-трамвай депоси ҳайдовчиси Артём Луцев ЙТҲ содир этди.
№2 йўналишдаги «Татра» трамвайини бошқариб кетаётган ҳайдовчи пиёдани уриб кетган.
20 июл куни «Пойтахт транспорти» газетасининг хабар беришича, бахтсиз воқеа Ибн-Сино массивидаги Белтепа кўчасида рўй берган.
«Пиёда ўша куннинг ўзида оғир жароҳат туфайли касалхонада оламдан кўз юмди», — дея хабар беради, қурбоннинг шахсини келтирмаган газета.
Манба: 12news.uz