Главная » 2014»Июнь»19 » Тошкентнинг Чилонзор туманидаги лавашхонада ёнғин келиб чиқди
00:35
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги лавашхонада ёнғин келиб чиқди
Тошкентнинг Чилонзор туманида, Фарҳод ва Қатортол кўчалари («Шуҳрат» номи билан танилган) чорраҳаси олдида жойлашган Evos фаст-фуд емакхонасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари хабар қолдиришган.
Хабар беришларича, ҳодиса жойига зудлик билан тезкор хизматлар етиб келган, йўл ЙҲХБ ходимлари томонидан ёпилган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ.