Тошкентнинг Чилонзор 19-даҳасида 17-трамвай рельсларидан чиқиб, йўл устига қайилиб тўхтади. Олд ғилдиракларининг бир қисми учиб кетган.
ЙТХ оқибатида трамвай чиқиб кетган йўлдаги қатнов бир соатга тўхтатилган. Техник ёрдам хизмати вакиллари зудлик билан етиб келишган ва муаммони бартараф қилишган. Ушбу йўл транспорт ходисаси оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган. Айтиш лозимки ҳалокат содир бўлган жой трамвайнинг охирги бекатига жуда яқин.
uz24.uz нашрининг хабар беришча трамвай йўлининг айнан шу жойида ҳайдовчилар тушунарсиз сабабларга кўра тезликни оширишади. Бу эса ҳалокатлар сонининг ошишига олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда трамвайлар билан боғлиқ иккита ЙТХ юз берган
|