30 май куни юртимизда ёққан ёмғир тошкентликларнинг ёдида анча пайтгача сақланиб қолиши аниқ. Шу кунларда ўлкамизда ҳукмронлик қилаётган бундай ҳаво қачонгача давом этиши ҳақида Гидрометеорология хизмати маркази маълумот берди.
Марказининг хабар қилишича, 30 май куни республикамизда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ кузатилади, кундузи ҳаво ҳарорати +26, +28 даража, кечаси 16-18 даража илиқ бўлади.
31 май куни ҳам ҳаво ўзгариб, қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин, кундузи 25-27 даража, кечаси 16-18 даража илиқ бўлади.
1-2 июнда Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.
3-4 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
|