Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда «Жигули» (ВАЗ) русумидаги автомобилларни олди-сотдисини расмийлаштириш, шунингдек, ушбу уларга ишончномалар бериш тўхтатилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, деб ёзади UZ24 интернет-нашри.
Нашрнинг Чилонзор туманидаги 3-сон нотариал идорага асосланиб хабар беришича, ушбу русумдаги автомобиллар билан боғлиқ барча юридик ҳаракатлар бир ой муддатга тўхтатилган.
Бунга Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинган қарор сабаб қилиб кўрсатилган, бироқ қарорнинг тафсилотлари баён қилинмаган. Интернет-нашр ушбу ҳолат бўйича Адлия вазирлигига сўров юборган.
|