Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бунга машина симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган.
2013 йил 25 декабрь куни Тошкентдаги "Истиқлол" санъат саройи ёнидан ўтувчи туннелда "Нексия" русумли енгил автомашинада ёнғин юзага келди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бунга машина симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган. Юзага келган вазиятни пайқаган автомобиль эгаси уни дарҳол тўхтатган ва ўт ўчириш воситаси билан оловни бартараф этишга уринган.
Бироқ бу ҳаракати наф бермагач ўт ўчириш хизматини чақиришга тўғри келган. Ижтимоий тармоққа жойлаштирилган суратларда "Нексия" автомашинасида келиб чиққан ёнғиннинг ўт ўчириш машинаси ёрдамида ўчирилганини кўриш мумкин. Содир бўлган бахтсиз воқеадан ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин бартараф этилгунга қадар туннелдаги ҳаркатни вақтинча тўхтатиб туришга тўғри келди.