|
Икки фарзанли Гулшан Хайдарова 33 ёшида яна тўрт ўғилли бўлиб, қаҳрамон онага айланди.
Уларнинг бари ўғил болалар, деб хабар беради gglit.uz нашри. Эгизакларни Бектемир тумани «Чашма» маҳалласида яшовчи 33 ёшли Гулшан Хайдарова дунёга келтирди. Ҳозирда улар ўзини яхши ҳис этмоқда, аҳволи эса қониқарли даражада. Шу боис, шифокорлар қаҳрамон она-болаларга 11 сентябрь куни уйга жавоб беришмоқчи. Янги чақалоқларга Хасан, Хусан, Ислом ва Карим деб исм қўйишди. Хайдаровларнинг бундан ташқари тўнғич қизи ва ўғли бор. Шундай қилиб, уларнинг фарзандлари энди 6тага етди
Darakchi.uz
|