Тошкент шаҳри Ҳамза туманида милиция ходимлари Chevrolet Captiva машинаси ичидан мол-мулк ўғирлаган шахсни қўлга туширишди. Бу ҳақда, «Постда» газетасига асосланиб, 12news.uz хабар бермоқда.
Қулай пайтни пойлаб турган тартиббузар шахс Chevrolet Captiva’нинг ойнасини синдириб, автомобиль салонида бўлган бешта пластик карточка, автомобиль эгасининг фуқаролик паспорти, иккита мобил телефон, парфюмерия ва 250 доллар қийматида пулни олиб қочган.
Жабрланувчи воқеадан хабар топиши билан бу ҳақда ички ишлар органларига мурожаат қилган. Тезкор-қидирув ишлари натижасида жиноятни жабрланувчининг қўшниси амалга оширгани аниқланган.
Хабар беришларича, ҳозирги вақтда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.
|