Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти мутахассислари томонидан Тошкент ботаника боғини реконструкция қилиш лойиҳасини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди.
Бу ҳақда Daryo хабар беради. Айни дамда унинг реконструкция режаси ҳамда кириш дарвозаларининг янгича қиёфаси ишлаб чиқилмоқда. Ҳусусан лойиҳада боғга кираверишда экскурсия идораси ташкил этиш, пиёдалар юриш жойига фаввора ўрнатиш, кириш ҳудудидаги каналнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва безатиш, боғ ичидаги йўлкаларга тош ва плиткалар ётқизиш кўзда тутилган.
Реконструкция ишларида табиий маҳсулотлар – тош ва ёғочдан кенг фойдаланилади. Ўсимликларнинг жойлашувига ҳам ўзгартирилади: таснифлаш (тропик, субтропик ва сув ўсимликлари) ҳамда парваришлаш яхши бўлиши учун улар уч ярусли қилиб жойлаштириш. Шунингдек, лойиҳа доирасида ботаника боғи музейини яратиш ҳам режалаштирилган.
Ушбу ишлар Тошкент ботаника боғини Осиёдаги энг яхшиларидан бирига айланиш имконини беради.