Главная » 2014»Январь»25 » Терма жамоа учрашувларига электрон чипталар муомалага киритилади
00:28
Терма жамоа учрашувларига электрон чипталар муомалага киритилади
Олиб сотарликка қарши курашиш мақсадида миллий терма жамоамиз ўйинларида электрон чипталар муомалага киритилади. Бу ҳақда Газета.уз нашри хабар бермоқда.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ саралаш учрашувларига чипта олиш катта муаммога айланган эди. Бу муаммони ҳал қилиш ниятида Ўзбекистон Футбол федерацияси электрон чипталар жорий қилиши мумкин.
Ушбу чора олиб-сотарлар туфайли нархи сунъий равишда кўтарилиб кетаётганидан норози бўлган мухлислар илтимоси билан кўрилмоқда. Электрон чипталар сабабли олиб-сотарларга ҳеч қандай имконият қолмайди, - дея таъкидлади ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Рахматуллаев.