Мюнхенда 1962 йили ишлаб чиқарилган ва бир миллион дона Сваровски тошлари билан безатилган нодир Rolls-Royce Silver Cloud II автомобили кўргазмага қўйилди.
Rolls-Royce винтаж лимузини турли рангдаги Swarovski кристаллари билан қопланган ғаройиб кузови туфайли камалакнинг барча рангларида товланади.
Айтиш жоизки, ушбу классик автомобил Rolls-Royce Motor Cars компаниясининг флагманларидан бири ва 1955 йил апрелидан 1966 йил мартигача бўлган даврда чиқарилган Silver Cloud брендининг ишқибозлари орасида энг севимлиси ҳисобланади. 2 тоннали Silver Cloud II автомобилининг капоти остида 6,2 литрли V8 двигатели жойлашган, унинг максимуми соатига 180 км тезликни ташкил этади.
Кристаллар билан қопланган Rolls-Royce Silver Cloud II тез орада хайрия аукционида сотилади, ундан тушган пуллар гиёҳвандликдан жабрланаётган кишиларга ёрдам берувчи "Help in Motion" жамғармасига йўналтирилади.
|