SHANBA, 2024.12.28, 20:13
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2013 » Июль » 7 » Сунъий тиш қўйдиришда нималарга амал қилиш керак?
23:50
Сунъий тиш қўйдиришда нималарга амал қилиш керак?

Тиш инсон организмдаги энг зарур аъзолардан биридир. Афсуски, уларни ҳаммамиз ҳам тўғри парваришлай олмаймиз. Етарли эътибор қаратилмаслиги натижасида улар емирилиб, синиб кета бошлайди. Бу эса бир қатор ноқулайликларни туғдиради.$CUT$ Натижада сунъий тиш, протезларга эхтиёж сеза бошлаймиз. Олий тоифали ортодонтист, Ҳасан Набиев билан айнан шу мавзуда суҳбатлашдик. 

– Қандай ҳолатларда беморларга сунъий тиш қўйиш тавсия этилади (асосан неча ёшдан кейин қўйилади), кимларга сунъий тиш қўйиш мумкин эмас?
– Табиий тиш йўқотилганида ва унинг қайта чиқмаслик холатларида беморга сунъий тиш қўйиш тавсия этилади. Бунда бемор ёшининг аҳамияти йўқ. Тиш бирламчи ва иккиламчи сабабларга кўра йўқотилиши мумкин. Маълум бир сабаб билан, масалан сут тишларининг тушиши, ҳомиладорлик туфайли тишларнинг тушиши бу – бирламчи сабабдир. Ҳаёт давомида узоқ йиллар хизмат қилган тишларнинг йўқотилиши эса иккиламчи сабабга киради. Ҳар икки ҳолатда ҳам йўқотилган тишнинг ўрнини сунъий тиш билан тўлдириш лозим, сабаби агар оғиз бўшлиғининг керакли жойларида тиш бўлмаса, оғиз бўшлиғининг функцияси бузилади ва ташқи кўринишга салбий таъсир кўрсатади. Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатларда кичик ёшдаги болаларнинг сут тишлари устига ҳам сунъий тиш қопланади. Болалардаги сут тишларининг эрта тушиб кетиши, таом ейишда қийинчиликларга олиб келиши мумкин. Организмида бирор бир металлга аллергияси бўлган кишиларга сунъий тиш қўйиш мумкин эмас.

– Оғиз бўшлиғига сунъий тиш, бюгель ёки протез қўйишдан аввал нималарга аҳамият берилади?
– Энг аввало, оғиз бўшлиғи санкцияланган, яъни инфекциялардан холи бўлиши лозим. Сунъий тиш қўйиладиган жой даволанган ва соғлом бўлиши керак. Агар оғиз бўшлиғида касалланган тишлар, протез қўйиладиган чегарада яллиғланиш мавжуд бўлса, сунъий тиш қўйишдан аввал ана шу жойлар охиригача даволаниши, ковак тишларни эса тозалаш ва пломбалаш лозим.

– Сунъий тишларнинг турлари, бир-биридан фарқи, нархлари, чидамлилик муддати, инсон саломатлигига салбий ёки ижобий таъсири ҳақида нима дейсиз?
– Сунъий тишлар олинадиган ва олинмайдиган турга бўлинади. Сунъий тишлар тайёрланишига кўра пластмасса, металл, чинни ва аралаш материаллардан тайёрланган бўлиши мумкин. Сунъий тишларнинг материали қанча содда бўлса, нархи ҳам шунча арзон бўлади. Бундан ташқари, сунъий тишни тайёрлашда ишлатиладиган материалларнинг таннархи ҳам аҳамиятга эга. Шу билан бирга стоматолог врач, тиш ясовчи техникнинг иш хақи ҳам протезнинг умумий нархига таъсир кўрсатади. Чидамлилиги ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳар бир протез ўрта хисобда 5 йилдан 15 йилгача мўлжалланган бўлади. Агар протез тўғри ва сифатли тайёрланган бўлса, организмга ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди. Бундан ташқари, протез тиш қўядиган киши ҳам, ўз навбатида сунъий тишларига эътибор бериши, ювиб туриши, ҳар 6 ойда шифокор ҳузурига бориши лозим. Ижобий томони шундаки, оғиз бўшлиғида тиш бўлганда унинг функцияси тўлалигича бажарилади, ташқи кўриниш, талаффузнинг яхшиланиши ижобий томонга ўзгаради.

— Бюгель ним дегани? Унинг қандай турлари бор? Бир-биридан фарқи нимада?
– Бюгель бу немис тилидан олинган сўз бўлиб, ёй деган маънони англатади. Бюгелнинг турлари кўп. У қисман олиб қўйиладиган протез тури бўлиб, оғиз бўшлиғи тиш қаторларида кўплаб тишларнинг йўқлиги, кўприк протезларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларда қўлланилади. Бюгелнинг кўплаб турлари мавжуд: илмоқли, рельсли, қулфли ва ҳоказо. Илмоқли бюгеллар соддароқ ва нисбатан арзонроқ ҳисобланади. Бу бюгель оғиз бўшлиғининг орқа соҳаларига жойлаштирилади. У жағ тишлар бўлмаган ҳолатларда қўйилади. Қулфли бюгеллар эса орқа тишлари бўлган беморларга қолган тишларни қоплаш учун қўйилади. Бюгель протезларининг ички қисмидаги махсус темир бўлиб, у ҳар бир кишига алоҳида мўлжаллаб қўйилади. Шу сабабли ҳам уларнинг нархи бироз қиммат. [www.BePuL.NeT - Foydali maslahatlar, dolzarb mavzular makoni. Tahrif buyuring.]

– Бюгель тишлар асосан кимларга қўлланилади, кимларга мумкин эмас? Уларнинг нархи, чидамлилиги қандай?
- Бюгель тишлар асосан иккиламчи, қисман ва одентия—яъни тиш қаторларидаги тишларнинг катта миқдорда бўлмаган ҳолатда қўйилади. Уларни қўйишдан мақсад, оғиз бўшлиғига тушаётган чайнов босимини тўғри тақсимлашдир. Бундай протезни қўйиш учун оғиз бўшлиғида камида 5-6 та тиш бўлиши лозим. Шу билан бирга мавжуд тишлар илдизининг узун ёки калталиги, қимирлаш даражаси, соғломлигини назарда тутган ҳолда, ҳар бир беморга индивидуал равишда мутахассис тавсияси берилади. Бюгель протезларининг чидамлилик даражаси юқори. Чунки уларнинг ичида металл каркас бўлади. Ушбу каркас протезнинг мустаҳкамлигини белгилайди. Бу каркас турли металлардан, асосан кобальтли хром ҳамда никелли хромдан тайёрланади. Кобальтли хромдан тайёрланган бюгель протез нисбатан бақувват саналади. Никеллиь хромдан тайёрлангани эса арзонроқ ва нисбатан эгилувчан бўлиб, унда деформацияланиш эҳтимоли мавжуд.

– Эшитишимизча, агар тиш бўлмаса, тиш ўсиб чиқадиган суяккача узун симсимон найза билан тешилиб имплантат қўйилар, ундан кейин бюгель тишлар ўрнатилар, бунда беморнинг юз, бурун, кўз қисмлари шишиб, овқат ейиш ҳам қийин кечар экан, буни организмга, инсоннинг асаб тизимига таъсири йўқми?
Агар беморга тўғри ташхис қўйилиб, унинг умумий аҳволи, оғиз бўшлиғидаги тишларининг ахволи ҳисобга олинган ҳолда тўғри даволаш режаси тузилса, беморда бюгель қўйилганидан сўнг ҳеч қандай салбий ўзгаришлар кузатилмаслиги лозим. Бунда организмга ҳам асаб системасига ҳам салбий таъсир кузатилмайди. Бироқ имплантат қўйилаётган вақтда маълум бир парастезиялар (имплантаннинг суяк тўқималарини, асаб толаларини зарарланиши) пайдо бўлиши мумкин. Бунда бемор лабининг қийшайиши, жағининг ярмини сезмаслик ҳолатлари кузатилиши мумкин. Шу сабабли ҳам имплантат қўяётган мутахассис нихоятда эътиборли бўлиши лозим.

– Пломбалар ҳақида...
Пломбалар цемент, композит ва металл пломбалар (амалгама ҳам дейилади)га бўлинади. Цемант пломба арзонроқ туради. У тишнинг рангига мос келмайди, мустахкамлик даражаси ҳам пастроқ. Металл пломба тишнинг рангига мос келмаслиги мумкин. Бироқ чидамлилигим баланд, улар 20 йилгача чидаши мумкин.

– Сунъий тиш, бюгель хатто пломбанинг ҳам фалон давлатники яхши деб изоҳлашади, аслидачи, аслида қайси давлатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нисбатан сифатли бўлади, нима учун?
Бугунги кунда юртимизда ҳозирча стомотологик материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган. Стоматологияда ишлатиладиган барча хом ашёлар чет давлатларидан келтирилади. Европа мамлкатларида, Япония, АҚШда ишлаб чиқариладиган материаллар МДҲ давлатлариникидан анча сифатли саналади.
Ўзбекистон халқи орасида имплантат қўйдираётганлар сони жуда ҳам кўп. Ёши катталар хақида гапирадиган бўлсак, уларнинг 98 фоизи имплантатга муҳтож кишилар дейиш мумкин. Йўқотилган тишнинг ўрнига қўйиладиган сунъий илдиз денталь имплантант дейилади. Денталь имплантантларнинг афзал томони шундаки, улар тишнинг илдизи сифатида қўйилади, тиш илдизи қандай вазифани бажарса, у ҳам худди шу вазифани бажаради. У беморнинг чайнаш функциясини 100 фоиз тиклаш имкониятини беради. Кўпчилик доимий равишда олиниши, буралиши, чиқарилиши мумкин бўлган протезларни тақишни хуш кўрмайди, кўниколмайди. Дентал имплантат айнан шундай беморлар учун мўлжалланган. Уни олишга, ечишга ҳам эҳтиёж туғилмайди.

Умида Якубова тайёрлади

Manba: www.BePuL.NeT - Saytdan olindi.
Категория: FOYDALI MASLAHATLAR | Просмотров: 3417 | Добавил: www_JPG_uz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 5
5 ABDULAZIZ   (2013.08.16 17:45) [MALUMOT]
smile

4 0909   (2013.07.09 18:28) [MALUMOT]
Malumot uchun Raxmat plomba quygandan s6ng zvachka kamro chaynaw kere biggrin

3 ABDULAZIZ   (2013.07.08 16:27) [MALUMOT]
malumot uchun kotta rahmat smile

2 MERRY   (2013.07.08 12:19) [MALUMOT]
Raxmat malumot uchun

1 александр8888   (2013.07.08 01:48) [MALUMOT]
Malumotlar uchun raxmat juda kerakli bu tishlarimiz smile biggrin

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Июль 2013  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
    1234567
    891011121314
    15161718192021
    22232425262728
    293031
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz