Тошкент хўжалик суди
"МТС" шикоятини рад
этди
31 август, 2012 OLAM 27 август куни Тошкент
шаҳар Хўжалик
судининг апелляция
инстанцияси
"Ўздунробита”нинг 13
август куни Ўзбекистон
алоқа ва
ахборотлаштириш
агентлигининг даъвоси
бўйича чиқарилган
компаниянинг барча
телекоммуникация
лицензияларини
тўхтатиш тўғрисидаги
суд қарорига қарши
берган шикоятини рад
этди. Бу ҳақда "МТС”
матбуот хизмати хабар
беради.
"Ўздунробита”ни
монополияга қарши
қонунчиликни,
истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тўғрисидаги
қонунчиликни ва
реклама тўғрисидаги
қонунчиликни
бузганликда айблаган
ҳудудий монополияга
қарши курашиш
органларининг
қарорларига
компаниянинг эътироз
билдирилган даъво
аризалари айни дамга
қадар кўриб чиқилмаган.
Бунда ушбу давлат
органларининг $12
млн.дан зиёд
миқдордаги компания
зарарини ва
жарималарини
ундириб олиш
тўғрисидаги даъволари
Ўзбекистон суди
томонидан
қондирилди, дея қайд
этади Россия
компанияси.
Компаниянинг маълум
қилишича, Тошкент
шаҳри бўйича Суд
департаменти
бошқармаси Ўзбекистон
Бош прокуратурасининг
фармойишига биноан
"Ўздунробита” МЧЖ
ХКнинг бутун мулкини
ҳибсга олиш тўғрисида
қарор чиқарди.
Бутун мулкни ҳибсга
олиш МТС-
Ўзбекистоннинг тўртта
ходимига қарши илгари
сурилган жиноий
айбловлар ва зарарни
қоплаш тўғрисидаги
талаблар муносабати
билан амалга оширилди,
деб ёзадиUzDaily.
Жиноий ишлар бўйича
Тошкент шаҳар суди
2012 йил 27 августда
"Ўздунробита”нинг
ҳибсга олинган тўртта
ходимига нисбатан
тингловларни бошлади.
Булар: компания бош
директорининг молия
бўйича биринчи
ўринбосари Темирмалик
Алимов; корпоратив
ривожланиш бўйича
директор Азизилло
Мирзамойдинов;
хавфсизлик бўйича
департамент директори
Алишер Муҳамедов; бош
директорнинг ахборот
технологиялари бўйича
ўринбосари Азиз
Раҳимов.
O'zbekistonda birinchi marta zamon bilan teng xaqiqiy aloqa kampaniyasi bo'lgandi MTS.Uniyam yo'q qildilaring.eng kuchli aloqa,internet,narxlar exee etaman disam gap ko'p.agar ming qisayam MTS ga keladigani yo'q edi.