Спорт" телеканали ЖЧ-2014 ўйинларини трансляция қиладиган бўлди. Tezkor.net сайти маълум қилишича, бу борада сўнгги ойлар давомида катта ҳажмда иш олиб борилган ва ижобий натижага эришилган.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси трансляциялар ҳуқуқини сотиб олган. Барча ўйинлар "Спорт" телеканали орқали намойиш этилади.
Ҳозирда Жаҳон чемпионати ўйинлари "Спорт" телеканали дастурига киритилган ва шарҳловчиларни ҳамда техник ходимларни учрашувларга тайинлаш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, Жаҳон чемпионати пайтида телеканал қошида махсус бадиий кенгаш тузилади. Улар ҳар бир ўйинга мос тушадиган шарҳловчиларни кастинг асосида танлаб олишади ва эфирга чиқишга рухсат беришади. Буларнинг барчаси сифатли шарҳнинг амалга ошириш учун қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати ўйинлари 12 июнда (Тошкент вақти билан 13 июнь, тунги соат 01.00да) бошланади ва очилиш учрашувида Бразилия терма жамоаси Хорватия билан куч синашади.
|