Бир куни йигит отасига: ”Мен
бир қизни кўрдим ва унга
уйланишни хохлайман, у
жуда хам гўзал ва унинг
кўзлари жуда хам жарангли”.
Шунда отаси ўғлига: ”ундай бўлса, албатта унинг қўлини
сўрашинг керак”, деди. Аммо
отаси қизни кўриши билан
қизнинг чиройи уни ўзига
махлиё қилди ва ўғлига: ”Сен
бу қизга муносиб эмассан, у хаётда тажрибаси бор инсонга
лойиқдир. У менга ўхшаган
инсон билан бўлиши керак”,
деди. Бола ўз отасининг бу
холатидан хайрон қолиб: ”У
фақат меники, сизники эмас” деди ва иккаласи бу борада
хатто жанжалгача боришди.
Охири масалани хал қилиш
учун миршаб хузурига
боришди. Бўлган воқеани
айтишгач, миршаб: ”қизни бу ерга олиб келинглар, бу
хақда унинг ўзидан
сўраймиз” деди. Аммо
миршаб хам уни кўргач, бола
ва отасига: ”Сиз иккингиз хам
унга лойиқ эмассиз, у менга ўхшаган обрўли инсонга
мосдир” деди. Ва энди уч
киши ўртасида кураш кетти.
Ва масалани хал қилиш учун
энди вазирнинг олдига
боришга қарор қилишди. Афсуски, вазир хам қизни
кўриши билан: ”бу қиз менга
ўхшаган вазирга лойиқдир”
деди. Шунда уларнинг бу
муаммосини эшитиб турган
подшох уларни чақириб, масалани ойдинлаштирмоқчи
бўлдию, у хам қизни кўриб:
”У фақат меники бўлади”
деди. Ва бешталаси яна
тортишишни бошлади.
Нихоят, қиз сўз бошлади:”менда бир ечим
бор. Мен югураман, ким мени
биринчи бўлиб тутиб олса,
мен ўшаники бўламан”
дедида, югуриб кетти. Уни
тутиш учун орқасидан йигит, отаси, миршаб, вазир ва подшох
хам югуришди. Тўсаттан
уларнинг хаммаси чуқур бир
қудуққа йиқилиб
тушди . . . ! ! !
Хулоса шуки: Қиз уларга
баланддан қараб шундай
деди: ”Сизлар биласизларми
мен кимман? Мен - ДУНЁ,
ХАЁТман. Одамлар менга эга
бўлиш учун бир-бирлари билан ким ўзарга ўйнашади,
бунинг натижасида эса улар
ўз динларидан чиқадилар ва
хаттоки қабрларида
чиригунларича хам менга эга
бўла олмайдилар” . . . ! ! !
Дунёга ружу куйган банда охиратни, окибатни унутади. Бойлик хар биримизга синов учун берилади. Дунё матохлари диб одамлар орасида мехр йуколмокда. Бунга сабаб эса НАФС.
Аллох субханаху ва таоло хар бир мумин-муминага калб хотиржамлиги-ю, охират ташвиши эгаллаган иймонга бой калб берсин. Амийн ажмаин.
Хурмат ила
♥Nozik♥Hilqat♥
|