Орамизда шундай аёллар борки, уларга қараб биргина жумла билан "ҳақиқий аёлда” деймиз. Қуйидаги руҳий – тестни ечиб кўриб ўзингизни қандай аёл эканлигингизни билиб олишингиз мумкин. Жавоблар: А- 1 балл, Б-2балл, В-3 балл.
Туғилган кунингизда қанақанги совға олишни хоҳлардингиз?
А. Пул, ширинлик ёки бирон бир буюм.
Б. Хорижий давлатларга дам олишга йўлланма.
В. Тилла тақинчоқ.
2. Бахтли оила сиз учун ...
А. Катта уй, уч ёки ундан ортиқ фарзанд, сизни севувчи эр.
Б. Шинам уй, фарзанд, карьера, турмуш ўртоғингизнинг кўмаги.
В. Учрашув, муҳаббатга иқрор бўлиш.
3. Сизга қилинган хушомадга қандай қарайсиз?
А. Сиз жудаям бўрттириб юборяпсиз, дейсиз.
Б. Мен ҳаракат қилдим, дейсиз.
В. Миннатдорман, дейсиз холос.
4. Агарда сиз ингичка пошнали пойафзал кийсангиз…
А. Камдан-кам — чунки жуда ноқулай.
Б. Байрамда ёки кайфиятимга қараб кияман.
В. Деярли ҳар кун кияман.
5. Қанақанги ифорли ҳидни ёқтирасиз?
А. Енгил шабадани ҳис этишдаги ифор.
Б. Ҳамма ёқда гуллар ифори бўлса.
В. Шарқона ифор бўлса.
6. Қайси буюмсиз юролмайсиз?
А. Сақич.
Б. Тароқ.
В. Лаб бўёғи.
7. Болалигингизда қайси эртак қаҳрамонига ўхшашни истардингиз?
А. «Зумрад ва Қиммат» даги Зумрадга.
Б. «Алиса мўъжизалар мамлакатида»ги Алисага.
В. «Қурбақа-малика» даги маликага.
8. Узоқ сафарга қайси транспортда боришни истаган бўлардингиз?
А. Поездда, чунки у хавфсиз.
Б. Самолётда — тез ва қулай.
В. Машинада — янги таассуротларга эга бўлиш мумкин.
9. Фараз қилинг, Холливуд фильмида бош ролни ўйнашга таклиф этишди. Қайси жанрдаги фильмда иштирок этган бўлардингиз?
А. Комедия.
Б. Мелодрама.
В. Триллер.
10. Сизни магазинда ёки бошқа жамоат жойида ҳақорат қилишса…
А. Кайфиятимни бузмаслик учун индамайман.
Б. Шу тарзда жавоб қайтараман.
В. Жанжалкаш одамга яхши кун тилайман.
11. Агар кўчада адашиб қолсангиз қандай йўл тутган бўлардингиз?
А. Ўзим йўл топишга уринардим.
Б. Йўловчилардан ёрдам сўрардим.
В. Бирон бир келишган нотаниш кимсага йўлни кўрсатиб юборишини илтимос қиламан.
12. Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?
А. Уйни йиғиштираман, пишир-куйдир қиламан, телевизор кўраман.
Б.Оилам билан меҳмонга бораман.
В. Гўзаллик салонига бораман. Дўконларни айланаман. Янги кийимларни ёки иссиқ ўлкаларга бориладиган йўлланмаларни кўздан кечираман.
13. Кутилмаганда совға келади. Совға кимдан эканлиги номаълум, яъни исми кўрсатилмаган бўлса, нима деб ўйлайсиз? А. Адашибди.
Б. Яқинларим ва дўстларим мени хурсанд қилишмоқчи бўлишибди.
В. Кимдир хушомад қилмоқчи.
14. Дам олишга кетиш учун самолётга чиқмоқчи бўлганингизда сизнинг рейсингиз ушланиб қолиши мумкин. Бу пайтда вақтингизни қандай ўтказасиз?
А. Кутиш залида китоб ўқийсиз.
Б. Барга бориб қаҳва ичасиз.
В. Шунчаки дўконларни айланасиз.
Тест жавоблари: 14- 25 балл — сиз ҳақиқий аёлсиз. Лекин аёллик хуснингизни яшириб қўйгансиз. Вазиятни ўз қўлингизга олинг. Ташқи кўриниш учун соч турмагингизни ўзгартиринг. Ўзингиз учун янги парфюмера воситаларини сотиб олинг. Ёмон хаёллардан тийилиб, ширин орзулар ҳам қилиш керак.
26-38 балл — сиз ҳар доим фақат душанба куни ўзингизга алоҳида эътибор қаратар экансиз. Қолган кунлар одатдагидек. Бу ёмон одат. Нима учун сизга кам эътибор беришлари сабабларидан бири бу. Ўзингизга қандай либос ярашишини биласиз. Демак олдинга интилинг. Ҳар доим бошлаган ишингизни охрига етказишга одатланинг.
39дан 51 баллгача — сизга хасад қилишлари мумкин. Чунки ҳар соҳада олдиндасиз. Сиз доим босган қадамингизни назорат қилиб турасиз. Шу холда қолишга ҳаракат қилинг. Ҳар доим ўз кучингиз ва қобилиятингиза суянинг.
Маслаҳат: оддий ва романтика.
Қандай совға қилиш керак? 1. Аёллар совғанинг қимматлигидан ҳам кўра антиқалигига эътибор қаратишади. Турмуш ўртоғингизни хурсанд қилиш учун айнан байрам куни ётоқхонанагизга бир қанча шарни шишириб ҳар бирининг ичига тилакларингизни ёзиб солиб қўйинг. Аёлингизнинг қувончини ўша дамда кўрасиз. 2. Саккиз рақамига алоҳида эътибор қаратинг. Еттита гулнинг ёнига саккизинчиси қилиб худди ўша гулнинг рангидаги қутида атир совға қилинг.
darakchi
|