Франциялик шифокорлар машҳур автопойгачи Михаил Шумахер билан содир бўлган ҳалокат юзасидан ўз фикрларини билдиришди.
"Зарба кучлилигидан шлем иккига бўлиниб кетган, шлем уни ўлимдан сақлаб қолган. Агар шлем бўлмаганида Шумахер воқеа жойида ҳалок бўлган бўлар эди”- дейди Жан-Франсуа Пайена.
Эслатиб ўтамиз, 29 декабр Алп тоғларидаги Мерибель масканида Шумахер 14 ёшли ўғли билан чанғида учган ва йиқилиб, қор тагидаги тошларнинг бирига боши билан урилган. Натижада, пойгачи миясидан жиддий жароҳатланган.
Якшанба куни спортчи жарроҳлик оперциясини ўтказди. Шифокорлар унинг аҳволини жиддий эканлигини айтишмоқда. Шумахер ҳозир сунъий кома ҳолатида.