"Formula-1” бўйича етти карра жаҳон чемпиони Михаэл Шумахер 2010 йил оиласи учун 1 миллиард евро васият қолдирган. Ole нашрининг хабарига кўра, Шумахерга тегишли бўлган барча мулк ва унинг ҳисобидаги пуллар ўғли Мик, қизи Джина ва рафиқаси Марияларга тенг бўлиниб берилади. Васиятни автопойгачи 2009 йил Картахенда (Испания) автоҳалокатга
учраганидан сўнг ёзиб қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг 29 декабр Алп тоғларидаги Мерибель масканида Шумахер 14 ёшли ўғли билан чанғида учган ва йиқилиб, қор тагидаги тошларнинг бирига боши билан урилган. Натижада, пойгачи миясидан жиддий жароҳатланган.
Спортчи 2 та жарроҳлик оперциясини ўтказди. Шифокорлар унинг аҳволини оғир эканлигини айтишмоқда.