CHORSHANBA, 2025.01.01, 04:14
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 5
MEXMON 5
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2013 » Декабрь » 10 » Шохрух Хон: “Одамлар ҳаёлига келтирмайдиган муаммоларим бор”
23:34
Шохрух Хон: “Одамлар ҳаёлига келтирмайдиган муаммоларим бор”
 
Шохрух Хон Болливуд учун ҳамиша керакли қиёфа! Унинг иштирокидаги оддийгина ролик ҳам оммалашади. Шохрух фақатгина яхши актёр эмас, балки яхши суҳбатдош ҳам. У оддий ва эътибор талаб қилмайдиган вазиятларда ҳам одамни ҳайрон қолдира олади…

— Омаддан чарчаган пайтларингиз ҳам бўлса керак?

— Агар нолисам гунох бўлади. Аммо баъзида мувафаққиятлар ҳам одамни чарчатади. Энг ёмони — ўша пайтларда фақат олқиш ва эътирофларга жавоб беришингизга тўғри келгани боис ўзингизга вақт ажрата олмайсиз.

— Бугунги фильмларингизда ёш кўринишга интилиш кучли...

— Балки… (Кулиб), ахир ким ҳам қаришни хоҳлайди? Вазиятни баҳолаш бироз ғалати, лекин бир гап — мухлислар мени ҳамиша навқирон кўришни исташади, буни сезаман. Шу сабаб, доимо уларга ёқиш, кўнглидан жой олиш учун ҳаракат килганман.

— Назаримда, ортиқча уринишни ҳожати йўқ! Улар сизни шундоқ ҳам яхши кўришади!

— (Кулиб), бу гапни кўп эшитганман. Лекин олдинга интилмаслик табиатимга хос эмас! Қолаверса, "етар бас!” деган фикрга келиш эса ҳаётимга нисбатан хиёнатдек кўринаверади. Гаури иш жараёнида тинимсиз равишда "Бизни унутиб қўйманг!” дея такрорлайди. Тўғри, рафиқам бу гапни ҳазил тариқасида айтади. Аммо баъзида ишга шу қадар шўнғиб кетаманки, чиндан ҳам кўп нарсани унутаман. Айтмоқчиманки, меҳнат килмасдан яшолмайман. Кунлаб ухламасликка, жонимни бериб ишлашга аллақачон ўрганиб бўлганман.

— Шохрух Хонда ҳамма нарса бор, дейишади...

— Шукр, бор! Лекин одамлар ҳавас қилолмайдиган, ҳатто ҳаёлига келтирмайдиган муаммоларим ҳам бор. Ташвишларимни атрофдагилар билан бўлишгим келмайди. Чунки дард — ўзимники! Одамларга фақат табассум ва меҳрим етиб боришини истайман.

— Гаурисиз ҳаётингизни қандай тасаввур қиласиз?

— Рангсиз! Оқ-қорадек…

— Фарзандларингиз ё Гаури. Қай бирини биринчи ўринга қўясиз?

— Албатта фарзандларимни! Бу жавобим Гаурин кувонтиради. Чунки, у ҳам мени танламаган бўларди. Бора–бора фарзандларга одам жуда ҳам боғланиб қолар экан. Ва энг ёмони - юрагингизни бир қисми меҳрга лиммо–лим бўлса, иккинчи қисми ҳавотирга тўлади.

— Ҳавотир учун асос борми?!

— Буни Болливуд қироли эмас, оддий отанинг жавоби сифатида қабул қилинг! Оддий хизматчи бўлганимда ҳам болаларимдан ҳавотир олган бўлардим.

— Сиз ва болливудчиларнинг муаммоси ҳақида ёзишларига кўникиб кетгандирсиз?

— Журналистларнинг хизмат вазифасига — ёзиш ва биз ҳақимиздаги ўзи билмаган шов-шувларни тарқатиш ҳам киради-ку (кулади)! Кўникмай илож йўқ.

— Салмон Хон билан ярашувингизни кўпчилик олқишлади...

— У билан қачон уришиб қолган эканман?! Шунчаки муносабатларимизда бироз совуқчилик бор эди, холос.

— «Омадсиз" юриш”ларим бошқаларга берган имкониятим демакдир», деган эдингиз…

— Рост, кимнингдир омади бошқа бировнинг тўхтаб туриши, кимнидир мувафаққиятсизлиги эса шеригининг шахдам қадамлар билан "юриши”га сабаб бўлади.

— Нима сизни хурсанд қилади?

— Мухлислардан миннатдорман! Фильмларимни томоша қилиш учун ўн-ўн беш рупия сарфлашади. Мен билан кўришиш учун фурсат кутишади. Уларга раҳмат айтишимнинг яна бир сабаби — мухлисларнинг эътибори туфайли гўзал актрисалар билан ишладим, энг қиммат меҳмонхоналарда яшадим, дунё кездим, севдим ва севилдим! Яратган шундай ҳаёт ато қилгани учун ШУКР!

Биласизми?

· Шохрух Хон йилда 5—6 маротаба Дехлига ота–онасининг қабрини зиёрат қилишга боради.
· Шохрух ва Кажол иштирокидаги «Ўғирланмаган келин» фильмига Мумбайда 700 ҳафта давомида чипталар талаш бўлган.
· Актёрнинг банкдан оладиган ва берадиган ҳисоб қоғозида ҳамиша «love, SRK» деган дастхат бўлади.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1719 | Добавил: SHAXZOD_M | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 9
9 ♣GUBERNATOR♣   (2013.12.12 21:37) [MALUMOT]
omad

8 FARRUH_6777   (2013.12.12 18:14) [MALUMOT]
зурда шу актёр

7 MERRY   (2013.12.11 20:56) [MALUMOT]
Oxo zo'rku

6 _AGENT_005_   (2013.12.11 11:13) [MALUMOT]
Ijodlarizga omadlar

5 0909   (2013.12.11 09:21) [MALUMOT]
Shoxruxga Omad Hamma kinolari yoqadi up

4 александр8888   (2013.12.11 01:31) [MALUMOT]
Agar iloji bo'ganda manam shoxruhga o'xshagan aktyor bo'lardim smile

3 FARRUH_6777   (2013.12.11 01:23) [MALUMOT]
мен хам фарзандларимни танлаган булардим

2 FARRUH_6777   (2013.12.11 01:23) [MALUMOT]
ха менга ёкади кинолари зур

1 Farab   (2013.12.10 23:58) [MALUMOT]
omad shoxruxga kinolari zur ..

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Декабрь 2013  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    3031
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz