Главная » 2015»Январь»14 » ШИРИНЛИКЛАР БИЗНИ АҲМОҚҚА АЙЛАНТИРИБ ҚЎЙИШИ МУМКИН.
00:29
ШИРИНЛИКЛАР БИЗНИ АҲМОҚҚА АЙЛАНТИРИБ ҚЎЙИШИ МУМКИН.
Лос Анжелесда жойлашган Калифорния университети олимлари глюкозанинг инсон саломатлигига таъсири борасида қатор изланишлар олиб боришди. Уларнинг хулосасига кўра, ширинликларни севган инсон ақл салоҳияти даражасида ақлли бўлмас экан. Соддароқ этиб тушинтирганда, ҳамма нарсага ақли етиши мумкин бўлган одам, ширинлик таъсирида бундай қобилиятдан мосуво бўларкан. Шакар мия фаолияти ишлашини секинлаштиради, хотирани камайтиради ва билим олиш даражасини тушириб юборади. У мия фаолиятига масъул бўлгант Омега 3 — ёғли аминокислоталарини парчалайди.
Тушунарли қилиб айтадиган бўлсак, ақлли бўлишни истасанг қизил балиқ ва ёнғоқ егин. Агар вақтинчалик аҳмоққа айланишни лозим топсанг, ширинликлар сенга мунтазир. “Биз олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, нима ҳақида ўйлашимиз биз еяётган егуликларга боғлиқ”, – дейди нейрожарроҳ-профессор, Фернандо Гомес-Пинилла. “Таркибида глюкоза ва фруктоза миқдори юқори озиқ-овқат маҳсулотлари вақт ўтган сари хотирамизнинг анча пасайиб кетишига сабаб бўлади. Натижада биз янгиликларни миямизга сиғдира олмай қоламиз. Бу ҳардамхаёлликни келтириб чиқаради. Зарарни камайтириш учун кўп қувватли таомлардан тийилиш керак″.
Олимлар шакарнинг диабет, семириш ва жигарнинг ёғланиши каби дардлар келтириб чиқаришини аллақачон исботлашган. Лекин Калифорния университети олимлари шакарнинг мия фаолиятига салбий таъсири борлигини биринчилардан бўлиб татбиқ этишди. Уларнинг бу ихтироси олимлар орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Биз шакар деб чойга ёки қахвага аралаштирадиган шакарни назарда тутмаяпмиз. Бу болалар озиқ-овқати, фаст-фудлар, газли ичимликлар ва қандолат маҳсулотлари таркибида бор шакар моддаси ҳақида кетаяпти. Фруктоза моддаси мевалардан кўра юқорида санаб ўтганимиз маҳсулотларда кўпроқ учрайди. Гомес-Пинилла ўз илмий изланишини инсон миясида эмас, балки каламушларда ҳам синаб кўрди. Жониворлар икки гуруҳга ажратилди. Улар лабиринт ичига ташланиб, ундан чиқиб кетишлари кузатилди. Биринчи гуруҳ жониворларига бундан олдин оддий сув, иккинчи гуруҳдагиларга эса ширин сув ичирилди. Иккинчи гуруҳдаги каламушлар бу вазифани қийинчилик билан уддалашди. Олимларнинг айтишича, агар фаолиятингиз ақлий меҳнат билан боғлиқ бўлса, унда ширинликлардан мутлақо воз кечинг. Уларнинг ўрнига мевалар ва сабзавотлар истеъмол қилинг. Истеҳзо ўрнида қора шоколад тановул қилиш мумкин. Чунки унда шакар моддаси кўп эмас. Овқатланиш тизимига грек ёнғоғи, лосос балиғи каби озиқларни қўшиш мумкин. Ва яна, Гомеснинг фикрича ширинликларнинг сотилиши алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотувидан кам эмас экан.