Ўзбек санъати ихлосмандлари
учун ажойиб янгилик! Шароф
Муқимов ва Севинч Мўминованинг турмуш қурмоқчилиги ҳақида миш-мишлар
ўрмалаб юргани ҳақида хабар берганимиз эсингизда бўлса керак.
Энди ана шу миш-мишлар тасдиқланди. Санъатимиз юлдузлари тақдирларини
боғлашга қарор қилишди. Айни пайтда тўй ҳаракатлари авжида. Тўй куни ҳам
аниқ. Гарчи хонандалар санани аниқ айтишмаётган бўлишса-да, биз
аллақачон билиб бўлдик. 4 август куни юлдузларимизнинг никоҳ тўйи!