YAKSHANBA, 2024.12.29, 10:55
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2014 » Июнь » 23 » Шаҳноз: “Мени рад этишса-да, ўзимга ишончим ортди!”
06:44
Шаҳноз: “Мени рад этишса-да, ўзимга ишончим ортди!”

Шаҳноз — шоу бизнес оламида машҳурликка эришиш билан бирга оддийликни сақлаб қола олган ижодкор. Бугун санъаткорлар орасида бундайлар бармоқ билан санарли. У лаганбардорлик, иккиюзламачиликни билмайди. Нима ўйласа, шуни гапиради. Хонанда, бастакор ва шоира ШАҲНОЗни интервью беришга кўндириш осон кечгани йўқ. Чунки у дилидаги гапларни юзага чиқариш учун ҳамон қулай фурсатни кутяпти. У билган, кўрган шоу-бизнеснинг қинғирлиқлари жуда кўп. Кўз юмиб кетишга мажбур бўлган вақтлари бисёр. Бироқ Шаҳноз бу ҳақида “гапиришнинг мавриди эмас”, дейди...
 
— Бугун  шоу-бизнесда Шаҳноз номини жуда кам эшитадиган бўлиб қолганмиз. Санъаткорлар давраси, премьералар, катта тақдимот маросимларида деярли кўринмайсиз?
 
— Аслида шоу-бизнесга сиз ўйлаганчалик катта реклама билан кириб келмаганман. Одамлар мени рекламанинг кучи билан эмас, қўшиқларим орқали танишган.
 
— 2012 йил “Истиқлол” санъат саройида илк бор жонли ижродаги концерт дастурингизни тақдим этгандингиз. Сўнги йилларда тўлиқ жонли ижрода концерт берган аёл хонандалар рўйҳатини  ҳам сиз бошлаб бергансиз. Эшитишимча, яна концертга бел боғлабсиз?
 
— Очиғи, жонли ижрода концерт қўйиш фикри туғилганида “мен биринчи бўлишим керак”, деган ўй умуман бўлмаган. Боиси жонли ижрода яккахон концерт дастуримни беришни узоқ йиллар ният қилгандим. Концерт ҳаракатлари бошлангачгина ҳақиқатдан аёл хонандалар орасида жонли ижрони биринчи бўлиб ўзим бошлаб берганимни билдим. Тўғриси фахрландим! Бу билан манманликка бориш фикридан йироқман. Чунки жонли ижрода куйлай оладиган санъаткорларимиз талайгина. Кўпларининг журъатлари етмасди, холос. Мен эса уларга бироз далда бўлдим. Мен билан бир сахнада тер тўкиб меҳнат қилган созандалар Ўзбекистон санъат арбоби Алишер Икромов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев ва Маъруф Азимов, Олим Ҳакимов, Маъмуржон Зилолов, “Серенада ижод” гуруҳининг ҳам хизматлари беқиёс. Насиб қилса, бу йилдан режаларим катта. “Шаҳноз ва унинг дўстлари” номли жонли ижродаги концерт дастуримни тақдим этмоқчиман. Айни дамда ушбу концерт дастурида жонли куйлай оладиган хонандалар рўйҳатини тузяпмиз.
 
— Дўстларингиз жонли ижродан қўрқишмасмикан?
 
— (Кулиб) Ҳозир тайёргарлик жараёнлари кетяпти. Концертда кимлар чиқиши ҳақида аввалдан ҳеч нарса деёлмайман.
 
— Шаҳнозни шоу-бизнес вакиллари ҳам, мухлислар ҳам шу вақтгача “Тарона рекордс” компаниясининг бир бўлаги, деб билишган. Лекин 2012 йилдаги кутилган концертингиз “Тарона”нинг кўмагисиз ўтказилди...
 
— “Тарона”чилар билан шу вақтгача бир оиладек яшадик. Ундаги муаммо ва қувончларни бирга баҳам кўрдик. Энг қийин вазиятларда ҳам, бахтиёр кунларимда ҳам фақат “Тарона”га суянаман, деб ўйлардим. Жонли ижрода концерт бермоқчилигимни айтганимда “Тарона рекордс” раҳбарияти бундай концертнинг маблағини зиммасига ололмаслигини айтди. Мен ҳеч кимдан хафа бўлганим йўқ, аксинча ўша куннинг ўзида ўзимга ишончим ортди. Йиллар давомида улар томонидан берилган ваъдалар сароб бўлиб чиққанидан кейин ҳам концерт бериш фикридан қайтганим йўқ. Шукр, халқнинг кўз ўнгида, санъаткорларнинг қаршисида жонли ижрони уддаладим.
 
— “Тарона рекордс” кашф қилган юлдузларнинг танилишида беқиёс хизматингиз бор. Наҳот сизнинг йиллар давомидаги меҳнатларингиз концертга келганда кўзга кўринмади?!
 
— (Кулиб) Мен ҳам шунга ҳайронман. Яхшиси бу савол билан “Тарона рекордс”га мурожаат қилганингиз маъқул. Бир нарсани таъкидлашни хоҳлардим, мен бугун сиз айтгандек, “Тарона”нинг бир бўлаги эмаслигимдан ачинмайман. Балки уларнинг ҳам тутган йўли тўғридир... Лекин ўтган умрим ва йилларимга ачинаман, холос. Балки аввалроқ мустақил фаолият юритганимда бугун кўпроқ нарсага эришган бўлармидим. Холбуки, “Тарона рекордс” билан ўртамиздаги шартнома 2005 йилда тугаб бўлган экан. Мен шу вақтгача буни билмай ўртадаги шартнома бузилмасин, деб юраверибман.
 
— Концертингизда Райҳон, Даврон Эргашев, Шерзодбек, “Ато” гуруҳи чиқиш қилишди. Сиз оилам деб атаган “Тарона”чилардан ҳеч ким кўринмади. Ваҳоланки, ўша вақтларда улар ҳам жонли ижрода ўзини синаб кўраётган эди...
 
— Мен таклиф қилмадим, улар ҳам “иштирок этамиз”, дейишмади. Аммо ҳаммалари келиб, далда бўлиб, қўллаб-қувватлаб туришди.
 
— Шаҳноз тажрибали ижодкор сифатида кечаги ва бугунги шоу-бизнесга қандай бахо беради?!
 
— (Ўйланиб) Бу мавзу ҳақида гапираман, десангиз кун ботиб, тонг отади. Шахсан мен қайси санъаткор қандай қўшиқ куйлаётганидан тортиб, ким билан дўстлашяпти, нима илинжида саҳнага чиқяпти, қаерда ютяпти-ю қаерда ютқазётганини жуда яхши кўриб, билиб турибман. Аммо бу ҳақда гапирмайман! Ҳар кимнинг хатоси ўзиники. Фақат бир нарсага кўз юмиб кетишга виждоним йўл қўймайди. У ҳам бўлса ўғирлик! Қандай қилиб бировнинг меҳнати, тайёр қўшиғини сўрамасдан, халқни алдаб куйлаб чиқиш мумкин? Камига “қўшиқ асли меники!” деб даъво ҳам қилишади. Оддий мухлис балки пайқамас, лекин биз кўриб турибмиз-ку!
 
— Балки муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотлар самарали фаолият юритмаётгани учун шундай ҳолатлар учраб тургандир?
 
— Расмиятчиликни четга суриб қўяйлик, илтимос. Ахир ҳар биримизда ўша сиз айтган олий “ташкилот” — виждон бор-ку! Наҳот ўзимизни ўзимиз назорат қилолмасак?
 
— Халқ шуни талаб қиляпти, дейдиган хонандалар ҳам бор.
 
— (Жахли чиқиб) Қанақасига? Ҳеч қачон мухлисларнинг хонанда ёнига бориб “ўғирлаб қўшиқ куйланг”, деганини кўрмаганман. Ижодий танаффусим давомида шоу-бизнесдаги бугунги жараёнларни жуда узоқ кузатдим. Хонанда дўстларим халқни алдаш осон, деб ўйлашса хато қилишади. Оддий одамлар орасида улардан анча истеъдодли, билимлилари жуда кўп. Биласизми, кунига қанча-қанча хонандалар ёнимга келишади. Аввалдан шарт қўяман “қўшиғинг ўғирланган бўлса, сен билан ишлай олмайман” деб. Ёки ўзига мос бўлмаган қўшиқни ёзиб беришга ҳам виждоним йўл қўймайди. Ҳозир нега “хит” қўшиқлар, санъаткорнинг ташриф қоғозига айланадиган тароналар кам? Чунки қўшиқда хонанданинг ички дунёси акс этмаяпти. У куйлаётган гаплар ўзиники эмас. Шунинг учун ҳам тингловчи уни енгил қабул қиляпти.
 
— Кўпгина санъаткорларнинг нафақат танилиши, балки тан олинишида катта хисса қўшгансиз. Сизнинг қўшиқларингиз сабаб кўп хонандалар ўз ўрнини топди. Лекин баъзилари бугун сизнинг атрофингизда эмас?
 
— Йўқ, бу фикрингизга бироз қаршиман. Агар дўстлик маъносида айтаётган бўлсангиз, ишонтириб айтаманки ҳаммалари билан муносабатимиз яхши. Чунки мен ғийбат, бўхтонлардан йироқ одамман. Бировнинг қалбини яралаш қанчалик азоблигини ҳам яхши биламан. Ҳамкорликда ишлашга келсак, ҳар ким ўзи истаган бастакор ёки шоир билан ишлаш имкониятига эга. Истаган хонандангиздан сўраб кўришингиз мумкин, ёнимга қўшиқ сўраб, ҳамкорлик қилиш ниятида келганларга ижод намуналаримни эшиттириб кўраман. Ва бошқа бастакорларнинг ишларини ҳам кўришини, балки улардан ўзи қидираётган нарсани топиши мумкинлигини маслаҳат бераман.
 
— Шеърларингиз ҳақида гаплашсак. Қўшиқлар учун ёзилган шеърларингизда маъно бор-у, қофия йўқ...
 
— Биламан! Шеър ёзаётганимда асосий эътиборни қофияга эмас, балки мазмун, воқеабандликка қаратаман. Балки шунинг учун ҳам улар тингловчиларнинг қалбига тезроқ етиб борар. Тез орада барча қўшиқларимнинг шеърларини тўплаб, яхлит китоб ҳолида мухлисларга тақдим этмоқчиман.
 
— Ўзингиз ҳақингизда тарқалган сўнги гап-сўзлар қулоғингизга чалингандир?
 
— Яъни?
 
— Шаҳноз оғир бетоб экан, чет элга кетиб қолибди... Хуллас бундай гапларнинг охири кўринмайди. Очиғи, интервью беришга кўнавермаганингиздан бу гаплар рост, деб ўйлагандим...
 
— (Кулиб) Эшитганларингиз менинг қулоғимга етиб келганлари олдида ҳеч нарса эмас-ку! Кимдир “тўшакка михланиб қолибди” деса, яна биров “саратон касаллигига чалинибди”, деган гапларни ўйлаб топди. Бироз тобим бўлмагани рост. Бундан бир неча йиллар илгари иш вақтида оёғимни синдириб олгандим. Иш, югур-югурлар билан бўлиб даволанишга тузукроқ вақт топа олмаганим йиллар ўтиб ўз асоратини кўрсатди. Оёғимнинг тўпиқ қисмида бироз сув тўпланиши оқибатида юришга қийналиб қолдим. Ҳатто Россияга бориб, шифокорлар кўригидан ўтиб келишга ҳам тўғри келди. Шукрки ҳозир соғлигим жойида.
 
— Шаҳнознинг кўп қўшиқлари муҳаббат ҳақида-ю, лекин унинг бу мавзуда ҳеч қаерда гапирганини эшитмаганмиз?
 
— Агар қўшиқларимнинг мавзусидан келиб чиқиб, муҳаббатдан зада бўлган ёки жавобсиз муҳаббатнинг қурбони, десангиз адашасиз. Сиз тилга олган ўша олий туйғу кимнинг қалбига қачон кириб боришини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун бу ҳақида гапиришимнинг мавриди эмас.
 
— Карьерани деб анча нарсани бой бердингиз. Балки шахсий ҳаётни йўлга қўйишнинг вақти келгандир?
 
— Ҳа албатта! Бу ҳақида умуман ўйламаяпман, десам хато бўлади. (Кулиб) Агар бу интервью мен хоҳлагандек бугун эмас, балки бироз вақтдан кейин бўлганида эди, шахсий ҳаётимда ҳам айтишга арзигулик янгиликлар бўлармиди... Ҳозирча шахсий ҳаётим, шахсийлигича қолаверсин!
 
Қамариддин ШАЙХОВ суҳбатлашди

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 890 | Добавил: SHAXZOD_M | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 BeYaZ_GuLum   (2014.06.23 22:37) [MALUMOT]
norma etadiyu

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Июнь 2014  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    30
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz