Ассалому алайкум. Мен сизларга ҳаётимда бўлган ва бўлаётган воқеаларни сўзлаб бермоқчиман. Илтимос, менга маслаҳат беринглар. Хуллас, мен ўтган йили бир қизни севиб қолдим. Тўғриси, уни жудаям қаттиқ севардим, аммо, у бир йигит билан гаплашарди ва севарди. У ўзи кўпинча қўнғироқ қилар эди. Дарсда ҳам бир-биримиз билан ҳазиллашиб ўтирар эдик. Ўтган йили 19-декабрда мен унга севишимни ва албатта унга уйланишимни айтдим. У эса индамади, тўғриси гапни бошқа жойга олиб қочди. Ўша куни тонггача у билан телефонда у билан гаплашиб чиқдик. Шундан сўнг муносабатларимиз давом этди. Февралга келиб, у севгилиси билан ажрашиб кетди. Мени айбдор деб ўйлаяпсизми? СИз ҳақсиз, лекин уни жудаям севсам нима қилай? У билан гаплашиб юрдик, у ҳеч қачон менга сени севаман демаган, лекин, севмайман ҳам демас эди. Кейинроқ уни бир бола билан гаплашаётганини сезиб қолдим. Шундан кейин у билан гаплашмай юрдик, кейинчалик яна ярашиб олдик. Тўғри, мен аҳмоқман! Лекин нима қилай? Ҳозир у яна дастлабки севгилиси билан гаплашади? Ҳар доим мен барибир унга тегмайман дейди, лекин гаплашади. МЕН ЭСА УНДАН КУНГЛИМНИ УЗОЛМАЙМАН!!!!!!! ЖУДАЯМ ҚИЙНАЛИБ КЕТДИМ ИЛТИМОС МАСЛАҲАТ БЕРИНГЛАР!!!!!!
Mourinho
|