Сен у томонга бир қадам ташла, у сенга сон минг қадам ташлайди.
Сен у учун сев — сени ҳамма севади.
Сен уни доим ёдда тут — унинг назарида бўласан.
Унга таваккал қил, дунё ишлари оддий кўринади кўзингга. Ахир У бор!
Ҳал қилиш керак бўлган вазиятларда гарчи оғир бўлса-да меҳрни четга суриб қўйиш жуда муҳим. Меҳр кўзни кўр қилади.
Ғазаб келганда ғазабга қарши жангга чиқинг, уни ютсангиз, ҳаётда ҳам ғолибсиз.
Севган инсонингдан кўп нарса талаб қилиб, борини йўқотасан.
Ўз айбини билиб яшаш бошқа, уни тузатишга уриниб яшаш бошқа.
Баланд чўққиларни ҳадеб кўзламанг — баланддагилар ерни кўп қўмсайдилар, тушолмай ҳалак. Нафс ёмон...
Ўлим тўшагида ётган одамга қараб, ҳеч нима қўлингдан келмаслигини, ҳеч ким эмаслигингни англайсан.
Умрнинг баҳорида куз кайфиятида юрганлар — ношукурлар.
Уйга борганда, мени кимдир интиқ кутаётганини билиб яшаш — тенгсиз саодат.
|