Кўз ёшимдан яралиб тўфон,
Кунларимдан сўрайди ўлпон.
Қийнар мени мавҳум аросат,
Жоним сенга керакманми айт!?
Ҳеч қўймасдан нозларингни ҳам,
Шайдо этиб юкладинг-ку ғам,
Ҳар кунимни қилмай қиёмат
Сен ҳам мендек ёняпсанми айт!?
Куйдирмасди дилимни алам,
Тугар эди жафо-ю ситам,
Мушкулмикан айтмоқ битта байт,
Жоним мени севасанми айт!?