Samsung Electronics компанияси, Ўзбекистонда смартфонларнинг 3-авлоди Galaxy S III сотувга чиқарилганини эълон қилди.
Компания бугун International меҳмонхонасида Galaxy S III смартфони тақдимотини ўтказди.
Samsung Electronics компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича президенти Сеунг Ку Кимнинг таъкидлашича, янги Galaxy S III смартфони дунё бўйлаб машҳурликка эришмоқда. 15 кун ичида дунё бўйлаб ушбу янги телефоннинг 2,2 млн. донаси сотиб бўлинган.
Galaxy S III смартфонини Ўзбекистон савдо расталарида ҳам сотиб олиш мумкин. Яқин кунларда «Билай» ва Ucell Galaxy S III смартфони билан янги пакет турларини сотувга чиқаради.
Samsung компанияси жорий йилнинг 3 май куни ҳудди шу телефонни Лондон шаҳрида ҳам тақдим этганди.
Galaxy S III смарфонида 4 ядерли процессор - Exynos 4 Quad ўрнатилган. Шунингдек 1,4 ГГц, RAM - 1 ГБ. Аппарат Super AMOLED технологияси асосида яратилган экарна билан таъминланган. Унинг диоганали 4,8 дюйм ва юзаси 1280х720 пиксел.
Бундан ташқари смартфон янги ташқи дизайнга ҳам эга бўлган. Бунда шамол, сув ва нур асос қилиб олинган. Дастлаб янги Samsung икки хил рангда ишлаб чиқарилади: кўк (Pebble Blue) ва оқ (Marble White).
Samsung Galaxy S III нинг асосий характеристкаси:
- Операцион система Android 4.0 Ice Cream Sandwich;
- GSM/GPRS/EDGE сет (850 / 900 / 1800 / 1900 МГц), HSPA+ (850 / 900 / 1900 / 2100 МГЦ, 4G (ҳудудга қараб);
- 4,8-дюймли дисплей HD Super AMOLED, 1280x720 пиксел;
- 8-мегапикселли асосий камера, автофокус ва чироқ;
- 1,9-мегапикселли олд камера;
- Wi-Fi (802.11 a/b/g/n), Bluetooth 4.0(LE), GPS/ГЛОНАСС, NFC;
- Сенсор: акселерометр, рақамли компас, гироскоп, барометр;
- Ўз хотираси 16 ёки 32 ГБ (кейинроқ 64 ГБ ҳам чиқарилади);
- microSD карта;
- Аккумулятор сиғими 2100 мАч;
- Ўлчами: 136,6 x 70,6 x 8,6 мм;
- Оғирлиги: 133 грамм.
Манба: darakchi.uz