Samsung компания Galaxy S5 смартфонини шу йилнинг апрель ойида сотувга чиқаришни режалаштиряпти. Дастлабки маълумотларга кўра, Galaxy S5 смартфони одам кўз қорачиғини ўқий оладиган сенсор билан копланади.
Бу ҳақда Samsung компанияси мобил бўлинмаси вице-президенти Ли Ян Хи Bloomberg агентлигига берган интервьюсида таъкидлаган.
Смартфоннинг янги модели Galaxy S4дан фарқли ўлароқ февралда бўлиб ўтадиган Mobile World Congress кўргазмасида тақдим этилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Galaxy S5 одам кўз қорачиғини ўқий оладиган сенсор билан қопланиши мумкин.
«Бизнинг бу технологиямиз кўпчиликни қувонтиради деган фикрдамиз, — деб қайд этган Ли Ян Хи. — Ҳозирда биз ўз имкониятларимизни ўрганмоқдамиз, бироқ Galaxy S5 смартфонида янги технология бўлиш ёки бўлмаслигини аниқ айта олмаймиз ».
Компаниянинг аввалги Galaxy S4 смартфони одам кўзларининг ҳаракатига қараб бошқа саҳифаларни очарди ҳамда эгилиш бурчагига келиб чиқиб телефонни қулфлаб қуя олиш имконига эга эди.
Эслатиб ўтамиз, Samsung янги смартфонига одам кўз қорачиғини ўқий оладиган сенсор ўрнатилиши ҳақидаги илк хабар 2013 йилнинг декабрида пайдо бўлган эди. Бу сенсорлар телефон эгасини кўз қорачиғи, қовоқлари ҳамда киприкларига қараб танийди ва телефон қулфини очади.