Жанубий Кореянинг "Samsung" компанияси расман янги 8 дюймли Galaxy Note 8.0 русумдаги компьютер планшетини тақдим қилди. Galaxy Note 8.0 модели 2013 йилнинг иккинчи чорагида бозорга чиқади ва Apple iPad mini планшетига рақиб бўлади. У 1,6 ГГц частотали тўрт ядроли Exynos процессори ҳамда 2 ГБ оператив ҳотира картаси билан таъминланган.
Планшет компьютерга 5 мегапикселли асосий ва 1,3 мегапикселли олд камералар, Wi-Fi адаптер, Bluetooth 4.0, A-GPS, ГЛОНАСС, HSPA + 21 (850/900/1900/2100MHz) ўрнатилган.
Шунингдек унда 16/32 ГБ ички ҳотира, microSD картали слот, 4600 мА-с ҳажмли аккумулятор ва S-Pen стилуси ҳам бор.
Бундан ташқари, компьютер планшетнинг конфигурацияси юқори сифатли, сониясига 30 та кадрни суратга олиш имкониятига эга бўлган Full HD 1080p форматни қўллаб-қувватлайдиган видеокодек, шунингдек камерадаги маълумотларни қайта ишлаш қобилиятига эга бўлган тасвирлар процессорига эга.
Ускуна девайсида micro-SIM форматли карточкалар учун слот бор. 4600 мАс.s ҳажмли аккумулятор батарея билан таъминланган. Планшет Android 4.1.2 Jelly Bean операцион тизимида ишлайди. Samsung Galaxy Note 8.0 габаритлари 210,8х135, 9х7,95 мм, вазни эса 338 грамни ташкил қилади.
Ўз навбатида ускуна тўпламида S Note ва S Planner иловалари мавжуд бўлган S Pen электрон ручкаси борлиги айтиб ўтиш жоиз. Мазкур иловалар ўқишни севучилар учун махсус режимда ишлайдиган Smart Remote функциясига эга бўлиб, у планшетни компаниянинг маиший техникасига айлантириш хусусиятига эга.